adams view дастурида тўп халқага тушириш масаласи. adams view...
TRANSCRIPT
Бажариладиган қадамлар:
1-қадам. Тўп-халқа моделини яратиш;
2-қадам. Тўп-халқа ўртасида ўзаро Contact force (контакт куч) ва ўлчагич яратиш;
3-қадам. Design Variables (ўзгарувчилар) ни яратиш ва тўпга бошланғич тезлик бериш;
4-қадам. Тўпнинг бошланғич тезлиги учун оптимал қийматни топиш.
3-қадамда ўзгарувчилар яратилади. Бунинг учун Design Exploration асбоблар панелининг Design
Variables бандидан Design Variables тугмаси танланади.
Ҳисоблаш жараёни якунлангандан сўнг ишчи ойнада оптималлаштириш операциясининг якунланганлиги
ҳақида Information ойнаси пайдо бўлганидан кейин Close тугмаси босилади. Олинган натижани кўриш
учун Design Evaluation Tools ойнасидан Create tabular report of results (4) (олдинги слайд) тугмаси
босилади ва асосий ишчи ойнада ҳосил бўлган Design Evaluation Results Table ойнасидан OK тугмаси
босилади
Design Evaluation Results Table ойнаси.
Асосий ишчи ойнада Information ойнаси
намоён бўлади. Бу ойнанинг Objectives
қаторидан тўп халқа орасидаги масофа
оптималлаштириш жараёнидан олдин 0.3292
м ва кейин 0.00109 м яъни 1 мм бўлгани
кўришимиз мумкин. Design Variables
қаторидан тўпнинг бошланғич тезлигининг x
ва y ўқлардаги ташкил этувчиларини
оптималлаштиришдан олдин 𝑣𝑥 = 1 𝑚
𝑠,
𝑣𝑦 = 3 𝑚
𝑠 га тенг эди. Оптималлаштиришдан
кейин 𝑣𝑥 = 1.19046 𝑚
𝑠, 𝑣𝑦 = 3.88488
𝑚
𝑠 га
тенг эканлиги маълум бўлди
Агар тўпнинг бошланғич тезлигини 𝑣0 = 𝑣𝑥2 + 𝑣𝑦
2 формуладан аниқласак: 𝑣0 = 𝑣𝑥2 + 𝑣𝑦
2 =
12 + 32 = 3,1623 𝑚
𝑠 ва оптималлаштириш жараёнидан кейин
𝑣0 = 𝑣𝑥2 + 𝑣𝑦
2 = 1.190462 + 3.884882 = 4,0632 𝑚
𝑠 эканлиги маълум бўлади.
Агар ҳисобланган бошланғич тезлик 4,0632 𝑚
𝑠 билан тўп халқага тушади деб қабул қилсак, бу
нотўғри бўлади чунки тўпни отишдаги бурчакнинг бошланғич қиймати ҳам мухим роль ўйнайди ва ўз
навбатида тўпнинг халқага тушиш вақти ҳам мос равишда ўзгариб боради. ADAMS дастури бизга
тавсия этаётган бошланғич тезликда тўпнинг отилиш бурчаги ҳам эътиборга олинган.
Ҳисоблаш жараёни муваффақиятли тугатилгандан сўнг модель сақланади.
Такрорлаш учун саволлар
1. Rotate тугмасининг вазифаси нимадан иборат?
2. Тўп билан ground (ер) қандай боғлам тури билан боғланган?
3. Point-to-point measure тугмасининг вазифаси нимадан иборат?
4. Нима учун тўп билан халқа ўртасида Contact Force яратилади?
5. Қандай қилиб тўп билан халқа ўртасида ўлчагич яратилади?
6. Design Variables тугмасининг вазифаси нимадан иборат?
7. Қандай қилиб тўпга бошланғич тезлик берилади?
8. Design Evaluation Tools бўлимини ишга туширишни кўрсатинг?
9. ADAMS дастурида қандай қилиб ўзгарувчилар яратилади?
10.Нима учун тўп халқага тушиши учун зарур бўлган бошланғич тезликнинг қиймат ягона эмас?
Мустақил бажариш учун топшириқлар
1. Радиуси 50 мм бўлган тўпни 2000 мм узоқликда жойлашган габарит ўлчамилари 100х50х200 мм
бўлган доскага улоқтириб теккизиш учун унинг бошланғиз тезлигини оптимал қийматини топинг.