№38 2014 йил июнь

16
The First Uzbek Newspaper in the U.S. | АҚШдаги биринчи ўзбекча газета | 2014 йил 18 июнь, № 38 www.vatandosh.uz Газетага сайтимиз орқали обуна давом этмоқда: www.vatandosh.uz/obuna Реклама: (212) 372-3050 ВАТАНДОШЛАР САЙЛИ: 16-БЕТ 12-13-бетлар

Upload: vatandosh

Post on 31-Mar-2016

279 views

Category:

Documents


15 download

DESCRIPTION

 

TRANSCRIPT

Page 1: №38 2014 йил июнь

The First Uzbek Newspaper in the U.S. | АҚШдаги биринчи ўзбекча газета | 2014 йил 18 июнь, № 38

ATANDOSHVwww.vatandosh.comwww.vatandosh.uz

Газетага сайтимиз орқали обуна давом этмоқда: www.vatandosh.uz/obuna Реклама: (212) 372-3050

ВАТАНДОШЛАР САЙЛИ:

16-БЕТ

12-13-бетлар

Page 2: №38 2014 йил июнь

VATANDOSH2 № 38, 18 июнь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

Vol. 38. Wednesday, June 18, 2014

Publisher: Vatandosh

Uzbek-American Federation

Editor-in-Chief:Behzod Mamadiev

Managing Editors: Farhod Sulton

Shohruh Kenjaev

Deputy Editors: Murod Gafurov

Nilufar Salimova

Board Members: Jo’ra Bo’tako’z

Narhudja SadikovHikmat Sulton

Abdulmalik Ahmedov Farog’at Zokirova Dilshod Zokirov

Asqar UbaydullaevMansur Jumaev

Editorial and Executive offi ce:

2667 Coney Island Ave, Brooklyn, NY 11235

Phone: 212-372-3050Web: www.vatandosh.uz

Email: [email protected]

All materials in this newspaper have been

copyrighted and are the exclusive property of

Vatandosh, Inc, and cannot be reproduced without the

due consent of the publisher.

The views and opinions expressed by our columnists do not necessarily refl ect the

editors’ point of view. We are not responsible for content of advertisements

and products and establishments advertised in

Vatandosh.

ХАБАРЛАР

ИЖОДКОРЛАР ДИҚҚАТИГА:Биз билан ижодий

ҳамкорлик қилишни ис-тайсизми? «Vatandosh»боп мақола ва асарларингиз борми?

Ижодий ишларин-гизни ҳамда ҳамкорлик бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни [email protected] орқали биз-га йўлланг.

TO ADVERTISE IN“VATANDOSH”,PLEASE CALL:

(212) 372-3050

“ВАТАНДОШ”ГА ОБУНА БЎЛИНГГазетамиз ҳар ой хонадонингиз меҳмони бўлсин!

www.vatandosh.uz/obuna

Ўзбекистон ва АҚШ ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда

21 июнь куни “Ватан-дош” Ўзбек-Америка жа-мияти қошида АҚШда таълим олиш йўл-йўриқлари ҳақида семинар ўтказилади.

-Америкада ўқишга ки-риш йўллари қандай?

-Бунинг учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

-Кириш имтиҳонлари ва талаблари нималардан иборат?

-Ўқиш жойларининг бир-биридан фарқи нимада? (Давлат ва хусусий ўқиш жойлари)

- Грант топиш йўллари қандай?

-Грин карта орқали грант олиш мумкинми?

-Ўқиш нархи ва харажатлари қандай бўлади?

Семинарда шу ва бошқа са-волларингизга жавоб топасиз. Йиғинни АҚШда узоқ йиллардан бери истиқомат қилувчи ва шу ерда олий ўқув юрти таҳсилини олган Фароғат Зокирова ҳамда

Нилуфар Салимова олиб боради.

Манзил: 2663 Coney Island Ave, Brooklyn, New York, 11223

Вақти: 2014 йил 21 июнь 14:00 да.

21 июнь куни “Ватан-дош” Ўзбек-Америка жа-мияти қошида АҚШда таълим олиш йўл-йўриқлари ҳақида семинар ўтказилади.

-Америкада ўқишга ки-риш йўллари қандай?

-Бунинг учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

-Кириш имтиҳонлари ва талаблари нималардан иборат?

-Ўқиш жойларининг бир-биридан фарқи нимада? (Давлат ва хусусий ўқиш жойлари)

- Грант топиш йўллари қандай?

-Грин карта орқали грант олиш мумкинми?

-Ўқиш нархи ва харажатлари қандай бўлади?

Семинарда шу ва бошқа са-волларингизга жавоб топасиз. Йиғинни АҚШда узоқ йиллардан бери истиқомат қилувчи ва шу ерда олий ўқув юрти таҳсилини олган Фароғат Зокирова ҳамда

Нилуфар Салимова олиб боради.

Манзил: 2663 Coney Island Ave, Brooklyn, New York, 11223

Вақти: 2014 йил 21 июнь 14:00 да.

Таълим бўйича семинар ўтказилади

Ўзбекистон Қуролли кучлари Ака-демиясида ҳарбий санъат ривожла-ниши тенденциялари ҳамда ҳарбий ҳаракатларни олиб боришнинг янги шакл ва усулларига бағишланган семи-нар ташкил этилди.

12news.uz сайтининг ёзишича, ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Му-дофаа вазирлиги ҳамда АҚШ Қуролли кучларининг марказий қўмондонлиги билан ўрнатилган ҳарбий ҳамкорлик до-ирасида ташкил этилди. Унда АҚШнинг қуруқликдаги қўшинлари қўмондонлик-штаб коллежи умумий тактика бўлими мутахассиси Кевин Кейси иштирок этди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томони-дан тасдиқланган Ўзбекистон Респу-бликаси Ташқи сиёсий фаолият концеп-циясига биноан Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий блокларда иштирок этмайди ва ўз ҳудудида ҳеч қандай ҳарбий база жой-лаштирмайди. Айни пайтда Ўзбекистон ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича қатъий позицияда

туради. Қуролли Кучлар Ўзбекистон

аҳолисининг тинч ва осойишта ҳаёти, хавфсизлигининг кафолати ҳисобланади. Ташқи сиёсат концеп-цияси асосида миллий армиянинг салоҳиятини ва ҳарбий тайёргарлиги-ни мустаҳкамлаш, мамлакатнинг су-веренитети ва давлат чегараларини мустаҳкамлаш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ака-демияси халқаро ҳамкорлик доираси-да ҳарбий таълим соҳасида таниқли ҳарбий академиялар ва марказлар би-лан тажриба алмашиш йўлга қўйилган. Хабарда айтилишича, бу Академия профессор-ўқитувчилари таркиби, тин-гловчилари томонидан хорижлик экс-пертларнинг долзарб масалалар бўйича илмий қараш ва хулосалалари билан танишиш, бу соҳадаги энг сўнгги маълу-мотларни олиш ва уларни таҳлил қилиш, уларни қуролли кучларни қўллаш имко-ниятларини кўриб чиқиш, ҳарбий ама-

лиётларнинг замонавий тажрибасини чуқур ўзлаштиришда қўл келади.

Сайтнинг ёзишича, америкалик му-тахассислар иштирокидаги бундай се-минарлар 2013-2014 ўқув йилида ол-тинчи марта ўтказилмоқда. Қолаверса, жорий йилнинг март ойида Академи-янинг бир гуруҳ тингловчилари ҳамда профессор-ўқитувчи таркиби АҚШ қуруқликдаги қўшинлари қўмондонлик-штаб коллежида бўлиб қайтишди, хо-рижлик ҳамкасблари билан тажриба алмашишди.

Жаноб Кевин Кейсининг айтиши-ча, бу унинг тўртинчи сафари бўлиб, меҳмондўст Ўзбекистон заминида яна уч марта мана шундай семинарларда қатнашган. “Бу учрашувлар икки томон ҳам ўз манфаатига эришаётгани билан қадрлидир. Ўйлайманки, бизнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз давом эта-ди”, деди у.

«Vatandosh»

Page 3: №38 2014 йил июнь

VATANDOSH 3№ 38, 18 июнь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ЯНГИЛИКЛАР

Жаҳон банки 600 миллион долларлик

кредит ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонда тур-ли лойиҳаларни амалга ошириш учун 600 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда “Новый век” сайти хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Жаҳон бан-ки Ўзбекистон билан шериклик стра-тегиясига киритилган тўртта лойиҳа ишлаб чиқиш босқичида турибди. Хусусан, шу йилнинг иккинчи ярмида банк Қорақалпоғистон республикаси-да дренаж тизимини модернизация қилиш учун 260,8 миллион доллар тақдим этади.

2015 йил бошида Жаҳон банки “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компаниясига 200 мил-лион доллар кредит тақдим этади. У Қамчиқ довони орқали мамлакат шарқига қуриладиган темир йўл лини-ясига сарфланади. Бундан ташқари, боғдорчиликни ривожлантиришга 150 миллион доллар, таълим соҳасидаги ислоҳотлар учун 50 миллион доллар кредит ажратиш кўзда тутилган.

Мазкур маблағлар Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро тараққиёт ассоциацияси томонидан ажратила-ди ва 40 йил муддатга (жумладан, 10 йиллик имтиёзли муддат) йилига 0,75 фоиз ставка билан тақдим этилади.

Саноатни ривожлантириш

учун 50 миллиард йўналтирилади

Ўзбекистон Иқтисодиёт вазир-лиги мамлакат саноат соҳасини ри-

вожлантиришнинг 2015-2020 йил-ларга мўлжалланган ўрта истиқбол дастурини ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда. “Жаҳон” ахборот агентлигининг ёзишича, мазкур да-стурнинг амалга оширилиши мамла-кат иқтисодиётида ушбу тармоқнинг улушини 35 фоизга етказиш имко-нини беради. Шуни айтиш керакки, ўтган йили саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 24,2 фоизни ташкил қилди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Респу-бликаси Ҳукумати томонидан 2011-2015 йилларга мўлжалланган худди

шундай дастур рўёбга чиқарилмоқда. Унинг умумий қиймати 30.1 миллиард долларни ташкил қилади.

Айрим ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йилгача мўлжалланаётган са-ноатни ривожлантириш дастури жами 50 миллиард долларга тенг лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутади. Шуни қайд этиш керак-ки, бу дастур аввало мавжуд саноат корхоналарини модернизация қилиш, янги қувватларни ишга туширишни кўзда тутади.

Apple учун олтин Ўзбекистондан харид

қилинганApple компанияси Ўзбекистондан

олтин сотиб олган. Daryo.Uz интернет нашрининг хабар беришича, компа-

ния Ўзбекистон олтинини ўзининг мо-бил қурилмалари ва компьютерлари учун ишлатишни режалаштирган.

Бу ҳақда Apple’нинг АҚШ қимматбаҳо қоғозлари ва биржала-ри бўйича комиссиясининг метал-лардан хомашё етказиб берувчилар ҳақида биринчи ҳисоботида маълум қилинган.

Ҳисоботда Apple ўзининг iPhone, iPad, Маc, iPod, Apple TV, дисплей ва аксессуарлари учун металлар-ни қаердан сотиб олиши кўрсатиб ўтилган бўлиб, унда компания-нинг Ўзбекистон заводлари билан ҳамкорлик қилиши қайд этилган.

Мобиль ва бошқа қурилмалардаги контакт (электр симларини уловчи қисм)ларни қоплашда қўлланиладиган олтин Ўзбекистонда Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва Навоий кон-металлургия комбина-тидан харид қилинган.

Ҳужжатда, шунингдек олтин ва бошқа металларни сотувчи қолган давлатлар ҳам кўрсатилган.

Ҳисоботга кўра, 2013 йилда Apple’га металл хомашёси етказиб берган заводларнинг тўртдан бир қисми Хитойда, 26 таси Индонезияда, 24 таси Японияда, 17 таси АҚШда, 11 таси Россияда, 2таси Ўзбекистонда ва қолганлари бошқа мамлакатларда жойлашган.

Америкадан чўчқа гўштини импорт қилиш

тақиқландиТЎзбекистон санитария эпиде-

миология назорати қарори билан Ўзбекистонга АҚШдан чўчқа гўшти импорт қилиш тақиқланган. Бу ҳақда “РИА Новости” Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси вакилига таяниб хабар тарқатди. Унинг сўзларига кўра, импортни тақиқлаш тўғрисидаги қарор Америка чўчқаларидаги диа-реи эпидемияси ҳақидаги хабарлар

билан боғлиқдир.Агентликнинг ёзишича, божхо-

на ходими АҚШ Ўзбекистонга қанча чўчқа гўшти экспорт қилиши ҳақида ҳеч нарса демаган.

“АҚШдан чўчқа гўшти импортига тақиқ қўйилиши республика озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир қилади, деб ўйламайман”, — деган божхона вакили.

Фазлиддин Қурбоновнинг

суд эшитуви яна кечиктирилди

АҚШ терроризмга алоқадорликда айбланаётган ўзбекистонлик Фазлид-дин Қурбоновнинг иши бўйича суд эшитуви 2014 йилнинг октябрь ойига кечиктирилди.

30 яшар Фазлиддин Қурбонов

шу йилнинг 17 май куни Айдаҳо штатининг Бойсе шаҳрида ҳибсга олинган эди. У одамларни порт-ловчи қурилмалар тайёрлашга ўргатганликда айбланмоқда. Шу билан бирга, АҚШ адлия вазирли-ги маълумотларига кўра, Қурбонов Ўзбекистон исломий ҳаракатига алоқаси бўлган ҳамда террори-стик гуруҳларни моддий қўллаб-қувватлаган.

Idahostatesman интернет на-шрининг ёзишича, округ судьяси Эдвард Ж. Лож давлат хавфсизли-ги ёки махфий маълумот сифатида тасдиқланган барча материаллар ошкор қилинмаслигини қайд этди. Айни пайтда ишда иштирок этадиган айбланувчи ва адвокатлар ишларни кўриб чиқиб учун қатъий талабларга жавоб бериши керак бўлади.

Прокуратура вакиллари суд иши давомида халқаро ва ди-ний терроризм, терроризмга жалб қилиш, шунингдек, молия ва ком-муникация масалалари бўйича экспертлар хулосасини эшитишни режалаштирмоқда. Улардан бири Гу-идо Штайнберг бўлиб, у Ўзбекистон исломий ҳаракати бўйича эксперт ҳисобланади. У Берлиндаги Герма-ния Халқаро хавфсизлик масалалари институти тадқиқотчиси бўлиб, Ал-Қоидага қарши 30 дан ортиқ суд иш-ларида суд эксперти сифатида иш-тирок этган. Суд ишида, шунингдек,

келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган доктор Темур Ҳақбердиев таржимон сифатида жалб қилинган.

Терговчиларга кўра, Қурбонов Ўзбекистон исломий ҳаракатига алоқаси бўлиб, унинг ҳибсга олини-ши АҚШда ушбу террористик гуруҳ аъзолари учун илк ҳолатдир. Феде-рал тергов бюросига кўра, Қурбонов рус ва ўзбек тилларида бемалол га-плаша олади.

Эслатиб ўтамиз, бу навбатда-ги суд эшитувнинг узайтирилиши бўлиб, 2014 йилнинг 1 июль куни бўлиб ўтиши кутилаётган эди. Унга-ча Қурбонов эҳтиёт чораси сифати-да қамоқда сақланади. Фазлиддин Қурбонов ўзига қўйилаётган айблар-ни тан олмаган.

“Марказий Осиё — Хитой” газ қувурининг учинчи

тармоғи ишга тушди“Марказий Осиё — Хитой” газ

қувурининг учинчи тармоғи (“С” тармоқ деб аталади) шу йилнинг 31 май куни фойдаланишга топширил-ди. Хитой миллий нефть-газ корпо-рацияси тарқатган хабарда айтили-шича, 31 куни газ қувурининг ушбу тармоғи орқали Туркманистондан

Ўзбекистон ҳудудига газ юборилган.“С” тармоғи “А” ва “В” тармоқлари

билан ёнма-ён ётқизилган бўлиб, умумий узунлиги 1830 километ-рни ташкил қилади. Газ қувурининг лойиҳа бўйича ўтказиш қуввати йили-га 25 миллиард куб метр бўлиб, унинг 10 миллиарди Ўзбекистондан, яна 10 миллиарди Турманистондан, 5 мил-лиарди Қозоғистондан юборилади.

“С” тармоғи Турманистон ва Ўзбекистон чегара ҳудудидан бошла-ниб, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудуди орқали Шиньжонь уйғур автоном рай-онига қадар боради ва у ерда Хи-тойнинг “Ғарб-Шарқ” газ қувурининг учинчи линияси билан туташади.

Мазкур тармоқни қуриш 2012 йил сентябрь ойида бошланган бўлиб, 2013 йилнинг охирида якунлан-ган эди. Ҳозирда ушбу тармоқнинг ўтказиш қуввати 7 миллиард куб мет-рга тенг бўлиб, 2015 йилнинг охирига бориб бу 25 миллиард кубга етади ҳамда “Марказий Осиё — Хитой” газ қувурининг умумий ўтказиш қуввати йилига 55 миллиард куб метрни таш-кил қилади.

“Марказий Осиё — Хитой” газ қувурининг “А” ва “В” тармоқлари 2009 йил охири ҳамда 2010 йилнинг октябрида фойдаланишга топширил-ган бўлиб, у орқали йилига 30 мил-лиард куб метр табиий газ етказиб берилади.

«Vatandosh»

Page 4: №38 2014 йил июнь

VATANDOSH4 № 38, 18 июнь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ЮРИДИК КЛИНИКА

Стратегия ўзи нима ва унинг иммиграцияга нима алоқаси

бор?Стратегияни оддий тил билан ҳар то-

монлама ҳисоблаб чиқилган режа деб қабул қилишимиз мумкин. Лекин страте-гияни нафақат оддий режа, балки стра-тегия эгасининг кучли тарафлари, кучсиз тарафлари, камчиликлари, имкониятлари ва мақсадини инобатга олган ва кўпинча узоқ бир мақсадни кўзлаб тайёрланган мукаммал режа дейиш мумкин. Мақсадга эришишнинг бир неча йўллари бўлгани каби, стратергиялар ҳам вазиятга қараб ҳар хил бўлиши мумкин. Келинг, буни им-миграция мисолида кўриб чиқайлик.

Бир инсоннинг ўзи ёки оиласи билан бирга ўз давлатидан бошқа бир давлатга кўчиши ҳаётидаги энг катта қадамлардан бири бўлиши мумкин. Бу қадамни қўйиш учун эса жуда қатъий ва қийин бир қарор олиши керак бўлади. Ўзи туғилиб ўсган юртидан бегона юртга бориб узоқ муддат яшаш қарорини бериш оддий режа ёки шошма-шошарлик билан амалга оши-риладиган иш эмас. Доно халқимизнинг икки оғиз гапи бу мақолада нима демоқчи бўлганимизни жуда чиройли ифода этади: “Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бордир тош-у тарози” ёки “Етти ўлчаб, бир кес”.

Бу доно гаплар, бир тарафдан, биз тушунтирмоқчи бўлган стратегия ҳақида лўнда маслаҳат бераётгандек. Иккинчи тарафдан эса, гўё “тарозини яхшилаб ҳисоблаб ва қўймоқчи бўлган қадамни пух-та ўлчагандан кейин, мақсад сари олға юриш керак” деяётгандек бўляпти. Шу-нинг учун иммиграция қилмоқчи бўлган инсон ўзига ёлғон умидларни бермасдан, алдамасдан ва алданмасдан, олдига ре-алистик бир мақсад қўйиши керак бўлади. Бундай тайёргарликни стратегия деб ата-сак бўлади.

Ҳар бир буюк иш биринчи қадамдан бошланади

Иммиграция қилишга қарор бердингиз, деб ҳисоблайлик. Кейинги масала имми-грациянинг қандай турини кўзлаётганингиз ҳақида аниқ бир тўхтамга келишингиз ҳақида. Қисқа муддатлими, яъни саёҳатга, ўқишга ёки иш тажрибасини орттиришга ке-тяпсизми ёки узоқ муддатга, яъни камида 5-10 йил доимий яшашга, оилангизни бир-га олиб кетиб, фарзандларингизни бошқа юртда тарбиялашга ният қилдингизми?

Бундай саволларни нафақат табиий,

балки “кўз очувчи” деб ҳам аташ мумкин. Қоронғи туннелга бир фонус билан кир-сангиз ҳам, агар кўзингизни очмасангиз, бундай ёруғлик манбасидан не фойда? Ҳа, албатта ўша қоронғи туннел сизни бир жойга олиб боради, лекин ўша жойга етиб боргунча қанча машаққатлар чеки-лади ва у ёки бу жойингиз жароҳат олиши ҳам мумкин. Шунинг учун фонарни қўлга олиш керак (яъни, керакли тайёргарликни қилиш керак) ва керакли саволларга жавоб топиб, кўзни очиб, олдинга юриш керак.

Агар мақсад қисқа муддатли бўлса, бунга керакли тайёргарлигим борми, де-ган саволга ҳам жавоб изланг. Бизнинг тажрибамизда бу борада жуда кўп учрай-диган ҳолатларни халқ тилида қуйидаги диалоглар билан ифодалаш мумкин:

- Ҳурматли Алижон (ёки Валижон), сизга қандай ёрдам бера оламиз?

- Ака, мен шу Канадага қандай қилиб кетсам бўлади?

- Бунинг кўп имконлари бор, қайси бири сизни қизиқтиради?

- Ака, менга фарқи йўқ, қандай қилиб бўлса ҳам чиқиб кетсам бўлди. Ўшетларга бориб, бир пул ишлаб келсам бўлди, ака…

Диалогнинг мана шу ерида жуда қийин ҳолатга тушиб қоламиз. “Қандай қилиб бўлса ҳам, чиқиб кетсам бўлди…” Бу жуда катта қадамга қаратилган жуда кучсиз стратегия бўлиб кўринади. Диалогимиз-ни бир илож қилиб яна давом эттиришга ҳаракат қиламиз…

- Хўш, Алижон, дипломингиз, иш тажрибангиз борми, инглиз (ёки француз) тилини биласизми?

- Йўқ, ака, лекин қўлимдан ҳамма иш келади. Русчани бироз биламан…

- Иш тажрибангизчи…?- Шу, энди савдо қилиб, яна у-бу

ишларни қилиб келганмиз. “Любой” ишни қилоламан …

Бу вазият янада бизни боши берк кўчага олиб киради. Худдики, сабзи, ёғ, гўшт ва гуруч бўлмай туриб, “Мана ҳозир сизга бир қўлбола паловхонтўра пишириб бераман! ” деб кафтгир билан бир бошни қашлаб турган ошпазга ўхшаб қоламиз. Алижонга ёрдам бергимиз келади, ле-

кин…Шундай ҳолатларда нима

қилиш керак?Алижон укамиз жуда тиришқоқ

кўринади, лекин қисқа муддатга (саёҳат, ўқиш ва ишга) кела олмасликларини тушу-ниб, унга мана бундай маслаҳат берган бўлардик:

Инглиз тилини ўрганиш. Бунга 1-2 йил интенсив тайёргарлик етади деб ўйлаймиз (албатта, қобилиятга қараб). Инглиз ти-лини билмасдан туриб инглиз тилида гапирадиган одамлар орасида ишлаб, пул топиш қийин бўлади. Агар Алижон Ўзбекистондаги сифатли инглиз тили курс-ларига борсалар, бу курслар тахминан ойига 100 минг сўм бўлса, 2 йилда бу ха-ражатлар 2 миллион 400 минг сўм бўлар экан (“Қора” бозор нархида 1000 доллар бўладими?).

Канадага иммиграция қилмоқчи бўлсалар, Канада қабул қилаётган касб-ни эгаллашлари керак. Ҳозирги кунда қўл меҳнати билан боғлиқ касб эгаларининг Канадага иммигрант сифатида келиш им-кониятлари юқори.

Алижон касб-ҳунар коллежига кириб ёки ҳунар олиш курсларига бориб, маса-лан, “электрик” йўналиши бўйича диплом олсалар яхши бўларди. Бунинг учун ҳам, тахминан, 2 йил вақт кетади. Лекин шу 2 йил ичида ҳам инглиз тилини, ҳам касбни биргаликда ўрганиш мумкин.

Иш тажрибасини олиш. Диплом ол-гандан кейин камида 2 йил иш тажрибаси орттиришингиз керак. Умумий қилиб айт-ганда, ҳеч қандай тажрибага эга бўлмаган Алижон укамиз юқоридаги босқичларни босиб ўтсалар, 4 йил деганда Канадага иммиграция қилиш учун тайёр ҳолатга ке-ладилар.

Бу узоқ вақт ва жуда кўп харажат талаб қилади-ку?!

Бундай саволга ҳам жавобимиз битта – тарозига қўйинг! Тарозининг бир палла-сига сарфлайдиган вақтингиз ва харажат-ларингизни ва иккинчи палласига эса ду-нёнинг яшаш учун энг яхши давлатларидан бири деб топилган ва ҳаёт даражаси энг

юқорилардан бўлган давлатда яшаш ва пул топиш имконини қўйинг. Қайси бири оғирроқ бўларкин? Бу таққослашда у ёки бу тарози палласи оғир бўлиши керак, деган ягона тўғри жавоб йўқ. Кимгадир тарозининг бир палласи ва бошқаларга тарозининг иккинчи палласи оғирроқ ке-лиши мумкин. Шунга қараб ўз иммигра-ция стратегиянгизни янада чуқурроқ ту-

шунишингиз ва қарор беришингиз мумкин.

Ҳамма айтганингизни қилсам, аниқ кетаманми,

“гарантия” борми?Бу дунёда энг азиз бўлган ширин жони-

мизга “гарантия” йўғ-у, биз қандай қилиб “электрик” касбини эгалламоқчи бўлган Алижонга Канадага келишига кафолат бера оламиз?! Эртага, Голливуд филь-мларида бўлганидек, ўзга сайёраликлар Канадани босиб олиб, “Бундан буён Кана-дага биронта ўзбекистонликни қўймаймиз, уларнинг меҳмондўстликларига қарши кучимиз етмайди. Бизни кетмонларга ўтқизиб келган сайёрамизга учирвориш-масин…! ” деб қонун чиқарса, биз ёлғончи бўлиб қолишдан қўрқамиз.

Юридик фирмамиз иммиграция ма-салаларида хизмат кўрсатаётганида ай-нан мана шу принцип билан ишлайди – ёлғон маълумот, кафолат ва умидлар бермаслик. Балким, Алижон укамизга кимлардир, “Менга фалон минг доллар берсангиз бўлди, мен сизни бир илож қилиб гарантияси билан Канадага олиб ке-таман”, деган бўлиши мумкин. Лекин, биз бу гапларни ҳеч қачон айтмаймиз. Бундай ёлғон кафолат ҳам бермаймиз. Бундай “гарантия”ларнинг оқибати ва жавобгарли-ги жуда қаттиқ бўлади.

Шу сабабли шуни айтиш лозим – ҳеч нарсага гарантия йўқ. Фақат, Канадага қонуний йўллар билан келишга имкония-тингизни оширишингиз мумкин. Ёнида ке-ракли дипломи, бошида инглиз тили били-ми, қўлларида иш тажрибаси ва қалбида Канадага ёки АҚШга кўчиб кетиш орзуси бўлса, менимча, ўзга сайёраликлар ҳам Алижонни тўхтата олмаса керак. Кейин, бизга телефон қилиб, “Раҳмат ака, мен Канадага келяпман… Энди битта қўлбола ош сиздан…” деб қолса, хурсандлигимиз-дан бошимиз бошқа сайёраларгача етади.

Раҳмат СОБИРОВ,Barrister & Solicitor,

Notary [email protected]

Бу мақолада, асосан, камина истиқомат қиладиган Канадага иммиграция қилиш ҳақида фикр юритилади, аммо бу фикрлар бошқа давлатларга, хусусан, АҚШга ҳам тааллуқли.

Иммиграция стратегияси нима ва у нега муҳим?

Page 5: №38 2014 йил июнь

VATANDOSH 5№ 38, 18 июнь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ХАБАРЛАР

Тадқиқотчиларга кўра, 2013 йилда Ўзбекистон меҳнат бозорида техник мутахассисларга кат-та эҳтиёж сезилмоқда. Асосан ёш муҳандислар танқислиги яққол кўзга ташланмоқда. Бу танқислик, тадқиқотчиларга кўра, асосан катта ёшдаги мута-хассислар ҳисобига тўлдирилмоқда. Айни пайтда бу соҳадаги мутахассислар контракт асосида иш-лашни ёки хориждаги катта лойиҳаларда ишлаш-ни исташмоқда. Бу ҳам мамлакатда муҳандислар танқислигини келтириб чиқармоқда.

Ўтган йили савдо-сотиқ соҳасига, айниқса, IT-соҳасида номзодларни ўзига кўпроқ жалб қилган. 2013 йил учун яна бир хусусият маъмурий ишлар

нуқтаи назаридан иш излаганлар кўпроқ офиснинг қаерда жойлашганига кўпроқ эътибор қаратишди. Ходимлар йўлга кўп вақт сарфлашни у даражада хоҳлашмаяпти.

«HR-UNION» бирлашмаси MyJob.Uz онлайн тармоғи базасида иш изловчиларнинг хусусиятла-рини таҳлил қилиб чиқишди. Унга кўра, иш излов-чиларнинг 44 фоизи 26-35 ёш атрофидаги йигит-қизлардир. Яна бир жиҳати, иш қидираётганларнинг катта қисми — 49 фоизи бакалавр даражасига, 24 фоизи эса магистр ёки тўлиқ олий маълумотга эга шахслар бўлиб чиқди. Бу таҳлил давомида 25 мингта анкета ўрганиб чиқилди.

Иш излаётганларнинг 12 фоизи молия, бухгал-терия ва аудит соҳасида таълим олган бўлса, ах-борот технологиялари соҳасида мутахассисликка эга шахслар 9 фоизни ташкил қилган.

Тадқиқотнинг яна бир қизиқ жиҳати, иш қидираётганларнинг 23 фоизи ойлик маош маса-ласини иш берувчи ихтиёрида қолдиришни иста-са, 27 фоиздан ортиғи ўз ойлик маошларининг қўл тегадигани 1-1,5 миллион сўм (430-650 доллар) атрофида бўлишини кутаётганлигини қайд этиш-ган. 25 фоизи эса бу миқдор 500-1000000 (215-430 доллар) атрофида бўлишини хоҳлаётганлардир.

26-35 ёшдаги иш излаётганларнинг 40 фоизи инглиз тилида бемалол мулоқот қила олади. Кат-та ёшдаги иш изловчиларда эса бу борада жиддий муаммолар бор.

Ўзбекистонда ёш муҳандислар танқислиги кузатилмоқда

Давлат БМТ Устави, БМТ Давлат-лар ва уларнинг мулклари ҳуқуқий дахлсизлиги тўғрисидаги конвенция-си ва бошқа ҳужжатларда давлатнинг дахлсизлиги мустаҳкамлаб қўйилган. Ушбу халқаро ҳужжатлар талаблари-дан келиб чиқиб барча мамлакатлар миллий қонунчилигида ҳамма дав-латлар, чунончи, Ўзбекистон бошқа давлатлар судлари юрисдикцияси ва мажбурий характерга эга ижро чора-ларидан дахлсизлик ҳуқуқига эга.

Хабарда айтилишича, 2008 йили Парижда давлатдан алоҳида бўлган “Ўздон” компанияси мажбуриятла-ри бўйича Ўзбекистон Республикаси мулкидан ундириш юзасидан муро-жаат келиб тушади. Ижро иши Швей-цариянинг Romak S.A компанияси аризаси бўйича қўзғатилган.

Маълум бўлишича, 90-йиллар-да Romak S.A компанияси “Ўздон” ва Қозоғистоннинг “Одил” фирмаси билан ғалла етказиб бериш бўйича учтомонлама шартнома имзолайди. Мазкур шартномага биноан, “Одил” фирмаси бошқа шартнома бўйича

“Ўздон” компанияси ол-дидаги қарз ҳисобидан етказиб бериладиган маҳсулотга ҳақ тўлаши керак бўлган. Аммо Қозоғистон фирмаси бел-гиланган суммани тўламайди, шундан сўнг “Ўздон” ва Romak S.A ўртасида келишмовчилик келиб чиқади.

“Ўздон” компаниясидан тўлов бўйича рад жавобини олгач, Romak S.A Лондондаги Халқаро ғалла ва ем ассоциацияси арбитраж судида “Ўздон”га нисбатан арбитраж ишини очади.

Хабарда айтилишича, 90-йиллар-да Ўзбекистон фирмалари арбитраж судлари ҳақида тузук тасаввурга эга бўлмагани боис бу ишга жиддий эъ-тибор қаратишмайди ва тегишли да-лилларни тақдим қилмайди. Натижа-да халқаро арбитраж суд Romak S.A фойдасига ишни ҳал қилади.

Швейцария компанияси мазкур ар-битраж суди қарорини Париж шаҳар судига Нью-Йорк конвенцияси бўйича тан олиш ҳамда ижро этиш учун

тақдим қилади. Париж суди арбитраж қарорини тан олади ва уни Франция ҳудудида ижро қилиш бўйича ҳукм чиқаради.

Халқаро ҳуқуқга кўра, арбитраж қарори кўнгилли равишда ёки ҳукм чиқарилган шахснинг мулкига нис-батан мажбурий амалга оширилади. Шунга қарамасдан Romak S.A маз-кур арбитраж қарорини Ўзбекистон Республикаси мулкига нисбатан амалга ошириш талабини илгари суради. Romak S.A аризаси бўйича, Ўзбекистон Республикасининг HSBC банкида очилган ҳисоб-рақами ҳибсга олинади.

Суд ижрочисининг мазкур ҳаракати Ўзбекистон Республикаси томонидан биринчи инстанция судига шикоят қилинган. Суриштирув дав-рида Ўзбекистон тарафи Швейцария компаниясининг даъвоси халқаро

ҳуқуқ нормаларига тўғри келмас-лиги, “Ўздон” давлат ва ҳукуматдан алоҳида институт эканлиги исботлаб берилган.

Қолаверса, Париж суди қарори билан музлатилган ҳисоб-рақами Ўзбекистон Республикаси номига аэ-ронавигация хизматлари тўловлари учун очилган. Шулардан келиб чиқиб суд 2011 йил 18 март куни Париж шаҳридаги биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикасининг по-зициясини тасдиқлайди ва давлат ундан мустақил компаниялар учун мажбуриятни бўйнига олмаслиги тўғрисида ҳукм чиқаради. Парижнинг апелляция ва кассация судлари ҳам ушбу ҳукмни ўз кучида қолдиради.

Материалда Швейцария компа-ниясининг Ўзбекистонга қарши қанча миқдорда маблағ талаб қилгани ҳақида маълумотлар берилмаган.

Ўзбекистон Франция судида Швейцариянинг Romak S.A компанияси даъво аризаси бўйича ишда ғалаба қозонди. “Народное слово” газетасининг ёзишича, мазкур компания суд ижрочилари орқали Ўзбекистон Республикасининг ҳисоб-рақамини музлатишга ҳаракат қилган.

Париж суди Швейцария компанияси даъвоси бўйича ишни Ўзбекистон фойдасига ҳал қилди

HRC рекрутинг компанияси Ўзбекистон меҳнат бозорининг 2013 йилдаги ҳолатини таҳлил қилиб чиқди. Унга кўра, ўтган йили мамлакатда 970 мингта иш жойи ташкил этилган. Бу ҳақда Подробно.ўз хабар тарқатди.

Page 6: №38 2014 йил июнь

VATANDOSH6 № 38, 18 июнь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ХАБАРЛАР

Ўзбекистон компания-лари Болтиқ денгизининг Лиепая портида бир кунда 1,5 минг тонна юк сақлаш имкониятига эга бўлган транспорт-логистика мар-казини очади. Ушбу марказ орқали янги мева-сабзавот маҳсулотлари тўғридан-тўғри Шимолий ва Ғарбий Европа мамлакатларига ет-казиб берилади.

“Подробно” ахборот агентлигининг ёзишича, Ўзбекистон ҳозирда умумий қиймати қарийб 5 миллиард доллар бўлган озиқ-овқат, биринчи навбатда, мева-сабзавот маҳсулотларини экс-порт қилмоқда. Сўнгги уч йилда экс-

порт қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 3 баробардан зиёд ошди.

Мамлакат дунёнинг 80 та давлати-га 180 турдан ортиқ сархил мева-саб-завот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилмоқда. Ўзбекистон ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми бўйича дунёда шундай маҳсулотларни етказиб бе-радиган ўнта етакчи давлат қаторига киради.

Маълумки, яқинда Латвия прези-денти Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлди.

Латвия президенти Афғонистондаги ҳарбий кучлар таъ-миноти билан шуғулланган Шимолий таъминот тармоғидан истиқболда ти-

жорат мақсадларида фойдаланиш, уни Осиё ва Европани боғлайдиган тармоққа айлантириш мақсади бор-лигини маълум қилди. У, шунингдек, “Болтиқ Транзит” контейнер поездла-рини кенгайтириш имкониятини кўриб чиқишга тайёр эканлигини маълум

қилди.Айни пайтда Латвия Ўзбекистон

учун устуворлик берган ҳолда ўз порт-лари ва иқтисодий зоналаридан фой-даланишни таклиф қилишга тайёрли-ги ҳам айтиб ўтилди.

Ўзбекистон Болтиқ денгизида ўз логистика марказини барпо этади

Gallup World тадқиқот компа-нияси дунёнинг энг бахтли мамла-катлари рўйхатини эълон қилди. Positive Experience Index деб ном-ланган ижтимоий тадқиқотга кўра, Ўзбекистон 138 мамлакатнинг ичида 29-ўринни эгаллади.

Шуни қайд этиш керакки, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида ўзбекистонликлар ушбу рўйхатда биринчи ўринда турибди. Яна шундай жиҳати ҳам борки, бир қатор ривожланган мамлакатлар-дан ҳам юқори ўринни эгаллаган. Масалан, Ўзбекистон Франция (34), Финляндия (36), Италия (45),

Буюк Британия (54) ва Япония (60)дан юқорида турибди.

Ушбу рўйхатнинг бошида эса Парагвай, Панама ҳамда Гвате-мала турган бўлса, Америка унда 15-ўринни эгаллаган.

Gallup’га кўра, яхши пул топа-диганлар бирмунча ўзини бахтли ҳисоблаган. Айни пайтда тадқиқот компанияси бахтни пулга харид қилиб бўлмаслигини кўрсатиб ўтган.

Мазкур индекс бўйича ўтказилган сўровда 138 та мамла-катнинг ҳар биридан 1000 нафар киши қатнашган.

Ўзбекистон дунёнинг энг бахтли

мамлакатлари рўйхатида 29-ўринда

Россия, Қозоғистон ва Беларус Ев-роосиё иттифоқини тузиш ҳақидаги шартномани имзолади. Қозоғистон президентининг айтишича, рус тилида ишлаб чиқилган мазкур 1000 бетлик битим 2015 йилнинг 1 январидан куч-га кириши кутилмоқда. Ушбу битим-ни имзолашга бағишланган тадбир Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтди.

Россия президенти Владимир Пу-тиннинг қайд этишича, дунё аренасида Жаҳон савдо ташкилоти принциплари асосида ишлайдиган янги иқтисодий ташкилот пайдо бўлмоқда. Унинг фи-

крича, айрим ваколатларнинг Иттифоқ миллий органларига берилиши дав-латларнинг суверенитетига дахл қилмайди.

Путиннинг қайд этишича, истиқболда ягона молиявий бозор-ни шакллантириш кўзда тутилмоқда. Аммо ҳозирги битимда ягона валютани жорий қилиш ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг қайд этишича, шар-тномада барча томонларнинг манфа-атлари тўлиқ акс эттирилган. Унинг фикрича, шартномада давлатлар су-верен тенглиги, ҳудудий яхлитлиги ҳамда давлат қурилишининг ўзига хос жиҳатларини ҳурмат қилиш принципла-ри мустаҳкамлаб қўйилган. У қарорлар қабул қилишда консенсус принципи амал қилишини қайд этди. Унга кўра,

ҳар бир давлатнинг овози ҳал қилувчи кучга эга бўлади.

Қозоғистон президентига кўра, янги тузилма бошқа аъзо-давлатлар тил-ларини камситмайди. Шунчаки барча ҳужжатлар рус тилида қабул қилинади ва кейинчалик миллий тилларга таржи-ма қилинади.

Экспертларнинг фикрича, янги иқтисодий тузилма минтақада юзага келган эҳтиёж эмас, балки Россиянинг қистови, аниқроқ айтиладиган бўлса, Владимир Путиннинг нияти сифатида амалга оширилади.

“Ватандош” эксперти Мурод Ғофуровнинг фикрича, ушбу тузилма иқтисодий мақсадлардан кўра сиё-сий мақсадларда ташкил этилаётган бўлса-да, Владимир Путин илгари сур-ган ғояларни ўзида акс эттира олмади. Владимир Путин Евроосиё иттифоқи орқали Европа Иттифоқини модель сифатида қайд этган бўлса-да, унинг давлатлар устидан назорат қилувчи ту-зилмаси, қолаверса, ягона валюта ма-саласи ҳамда низоларни ҳал қилишда ҳам турли саволлар очиқ қолган. Айнан шу очиқ қолган саволлар ҳам ташки-лотнинг келажагини қоронғу қилиб қўяди.

Қолаверса, ушбу ташкилотнинг ту-зилиши минтақадаги давлатларнинг ўзаро ишончи сусаяётган бир шароит-га тўғри келаётгани ҳам уни яқин орада жозибали ташкилотга айлантирмайди.

Евроосиё иттифоқида ҳужжатлар рус тилида қабул

қилинади

Page 7: №38 2014 йил июнь

VATANDOSH 7№ 38, 18 июнь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ЎЗБЕК БЛОГГЕРИ

Бугун кечки пайт интернетга, аниқроғи “Твиттер”га кирсам Қаҳрамон ака секс ҳақида твит ёзаётган экан. Яхшироқ титки-ласам, Ўзтвитнинг севимли мавзуларидан бўлмиш секс мавзуси яна муҳокама марка-зига чиқибди. Балки, одам-ларни “Георгий тасмаси”дан чалғитиш учун Отабек Бакиров ва мушуги уюштирган махсус акциядир?! Албатта, бу хазил.

Бир неча йилдан бери ре-продуктив соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юргиза-диган ташкилотда ишлаётган одам сифатида шу мавзуда икки-уч оғиз сўз айтсам.

Тўрт йилдан зиёд вақт мо-байнида ўзим кўплаб семинар ва тренингларда қатнашдим, ўзим бир қатор тренинглар ташкиллаштирилишида иш-тирок этдим. Шу кўрганларим асосида бемалол айтишим мумкин-ки, ўсмирларнинг ўз репродуктив соғлиғини сақлаш борасидаги билими анча паст даражада. Айниқса йигит-ларнинг.

Ўсмирлик йиллари бошланиб, йигит ва қизлар организмда кескин ўзгаришлар жа-раёни бошлангач, жинсий ҳаёт мавзуси ҳақидаги тўлиқ ва сифатли маълумот, билим ва кўникмаларга муҳтожлик сезилади. Ўз вақтида шу талаб сифатли ахборот манбаи орқали қондирилмас экан, бўшлиқ ўз-ўзидан сифатсиз манбадан олинган маълумот билан тўлдирилади. Маълумотнинг сифати, ишон-члигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Муаммонинг сабабини аниқлашга ҳаракат қилиб кўрсак. Ўзбек оилаларининг неча фо-изида ота-она ўз фарзандига жинсий ҳаёт сабоқларини бера олади? Жуда кам бўлса керак. Кимдир уялади, кимдир кўп нарсани, шунчаки, ўзи ҳам билмайди. Мактабда бу мав-зу ўтиладими? Бизнинг мактабда ўтилмаган, масалан. Қизларни тўплаб бир нарсаларни ўтишган, лекин, ўғил болалар четда қолган. Кимдир мактабда эркак ва аёл ўртасидаги жинсий алоқалар мавзуси ёритилган дарсда қатнашган бўлса, шу блогпост остига ком-мент сифатида нима ўтилгани, қандай савол-лар муҳокама этилгани ҳақида ёзиб ўтса, хур-

санд бўлардим. Кўриб турибмиз-ки, ўсмирлар мактабда ҳам, оилада ҳам бу борада билим олмайди. Кўча кўйда, газета-журнал, телеви-зор ва интернетда ўзи билганича маълумот тўплайди. Шулар асосида бу мавзу бўйича

муайян қарашлар шаклланса, ажаб эмас.Фикримча, жинсий тарбия масаласига

давлат миқёсида эътибор қаратиб, мактаб дастурига “Жинсий тарбия” дарсларини ки-ритиш керак. Дарслар 5-6 синфлардан бош-лаб ўтилиши мақсадга мувофиқ. Йўқ, эрта эмас. Дарс 5-6 синфдан ўтилади дегани, 5 синф ўқувчисига 1 сентябрь куниёқ жинсий алоқалар, яъни секс ҳақида бафуржа гапи-рилади дегани эмас. Жинсий аъзолар гиги-енаси, балоғатга етиш даврида организмда бўлажак ўзгаришлар ва шунга ўхшаш нарса-лардан бошлаш мумкин. Энг муҳими, бола-лар юқорида айтилган ўзгаришлар ҳақида, улар бошланмай туриб билиши шарт. Оддий мисол: йигитлардаги поллюция, қизлардаги менструация ҳақида.

Ўғил болалар ва қизлар бу дарсларда бирга ўтириши маъқул эмас, деб топилса, алоҳида-алоҳида бўлса ҳам бўлаверади. Лекин, бу дегани дастур бошқача бўлиши ке-рак дегани эмас. Ўғил болалар қизларнинг, қизлар йигитлар организмидаги ўзгачаликлар ҳақида билиши шарт. Мисол келтираман.

Бу воқеани яқинда Иссиқкўллик нонвой-хона (бўлка нон чиқарадиган) бошлиғи ай-тиб берди. Унинг айтишича, репродуктив

соғлиқ борасида авваллари билими унча яхши бўлмаган, бунга эътибор ҳам берма-ган. Яқин танишига шерик бўлиб бориб-ке-

лиш учун Бишкекка тренингга ке-либ қатнашган ва бир дунё янги маълумотлар билан қайтган. Қайтгач, қўли остида ишлай-диган 8 нафар аёлни олдига чақириб, менструация кунлари 3 кундан дам олиш бериши, бу-нинг учун ойликдан қиқрмаслиги ҳақида маълум қилган. Яъни, аёллар ҳайзли кунлари 3 кун ишга келмаслиги мумкин бўлган. Айтишича, шундан кейин аёл-ларнинг бошлиққа ҳам, ишга ҳам муносабати ўзгарган. Самара-дорлик ошган, ғалва-жанжаллар анча озайган.

Ишончим комилки, агар ёш-ларга аввал бошдан шундай дарслар бериб борилса, тар-

тибсиз жинсий алоқалар сони ҳам, бунинг натижасидаги турли жинсий йўл билан юқувчи касалликлар сони ҳам анча камайган бўларди. Сабаби, ёшларда ўз организмига нисбатан ҳурмат, жавобгарлик ҳисси тарби-ялаб борилади. Қолаверса, бахтли оилалар сони ҳам анча ортади. Жинсий ҳаёт оила мустаҳкамлигининг энг асосий устунларидан биридир.

Сўнгги тренингда Асанкожо деган трене-римиз секс мавзусига Ислом динидаги му-носабат ҳақида алоҳида презентация қилди. Ислом динида жинсий ҳаёт мавзуси анча кенг ёритилган. Қолаверса, жинсий алоқалар фақат зурриёд қолдириш эмас, хузурланиш воситаси сифатида ҳам тан олинган. Эр аё-лининг, аёл эрининг жинсий эҳтиёжларини қондиришга масъул этилган. Исломдаги яго-на шарт – никоҳ.

Хуллас, репродуктив соғлиқ, жинсий тар-бия долзарб мавзулардан бўлиши, унга жиддий ёндошиш керак. Соғлом ишчи кучи, соғлом авлод учун бу жуда муҳим. Секс мав-зусининг очиқ муҳокама қилиниши, никоҳсиз жинсий алоқалар, умуман жинсий ва репро-дуктив хуқуқлар ҳақида ҳам мавриди келса, бафуржа гаплашармиз. Ҳозирча шу.

Шермуҳаммад АБДУҒОФУРОВ

Бу воқеани яқинда иссиқкўллик нонвойхона (бўлка нон чиқарадиган) бошлиғи айтиб берди. Унинг айтишича, ре-продуктив соғлиқ борасида авваллари билими унча яхши

бўлмаган, бунга эътибор ҳам бермаган. Яқин танишига шерик бўлиб бориб-келиш учун Бишкекка тренингга келиб

қатнашган ва бир дунё янги маълумотлар билан қайтган. Қайтгач, қўли остида ишлайдиган 8 нафар аёлни олдига

чақириб, менструация кунлари 3 кундан дам олиш бериши, бунинг учун ойликдан қиқрмаслиги ҳақида маълум қилган. Яъни, аёллар ҳайзли кунлари 3 кун ишга келмаслиги мум-

кин бўлган. Айтишича, шундан кейин аёлларнинг бошлиққа ҳам, ишга ҳам муносабати ўзгарган.

СЕКС ёхуд жинсий тарбия дарслари ҳақида

Page 8: №38 2014 йил июнь

VATANDOSH8 № 38, 18 июнь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

РЕКЛАМА

Page 9: №38 2014 йил июнь

VATANDOSH 9№ 38, 18 июнь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

РЕКЛАМА

Touro College is an equal opportunity institution

• Business Management and Administration • Information Technology • Human Services • Psychology • Education • Biology • Social Sciences • Paralegal Studies• Digital Multimedia Design • Liberal Arts and Sciences • and more

Other PrOfessiOnal OPPOrtunities• Pre-Law • Pre-Medical • Pre-Dental

www.touro.edu/nyscas

INFORMATION SESSIONS:

inteGrateD hOnOrs traCKsUndergraduate/Osteopathic MedicineUndergraduate/Pharmacy

scan here

assOCiate’s anD BaChelOr’s DeGrees

N Y S C A SA Division of Touro College

New York School of Career and Applied Studies

College with a personal touch

Manhattan: 27-33 West 23rd Street, Admissions OfficeWednesdays, 12 noon-5 pm

Brooklyn: 1870 Stillwell Avenue, Admissions OfficeWednesdays, 11 am-7 pm

BROOKLYN: 718.265.6534 x1002 Bensonhurst, Brighton Beach, Flatbush, Kings Highway, Starrett City

MANHATTAN: 212.463.0400 x5500QUEENS: 718.520.5107 x102 Forest Hills

• Zamonaviy kompyuter labaratoriylar• Ingliz tili kurslari• Kunduzgi va kechki darslar• Xalqaro talabalarni qabul qilamiz • Moliyaviy yordam Transfer students welcome!

Hurmatli do’stlar! Agar siz Amerikada o’qib, diplom olmoqchi bo’lsangiz va buning uchun sizda ingliz tili va matematikada yetarli bilim bo’lmasa, hech xavotir olmang, biz sizga albatta yordam beramiz. Touro College tayyorlov kurslari joriy qildi. Unda siz o’qishga kirish uchun yetarli ma’lumotni olib,orzuingizga erishishingiz mumkin. Darslar qulaylik uchun kechki soatga mo’ljallangan. Vaqtni yo’qotmang.Quyidagi telefon orqali bizga qo’ng’iroq qiling. 718.336.6471 x30119 Kristina

Page 10: №38 2014 йил июнь

VATANDOSH10 № 38, 18 июнь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

“VATANDOSH”ГА ОБУНА БЎЛИНГ

1901 Emmons Ave (Cherry Hill)203 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 252 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 277 Brighton Beach Ave (Pharmacy)274 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 424 Brighton Beach Ave (L&S Pharmacy) 511 Brighton Beach Ave (Pharmacy)602 Brighton Beach Ave (Apteka)1129 Brighton Beach Ave (Seabreeze Pharmacy)608 Sheepshead Bay (Net Cost Market)191 Neptune Ave (Lemborg Pharmacy)373 Neptune Ave (S&K Pharmacy)2910 Brighton 8 St (Discount Phone Cards)2914 Coney Island Ave (Produktovaya Baza )1324 Sheepshead Bay Rd (Monica Pharmacy)2610 E 14 St (European Delikatessen)2651 E 14 St (Dialise Center)2617 E 16 St (Z Drugs)1627 Jerome Ave (Friendly Food)1653 Sheepshead Bay Rd (Pharmacy)2570 E 17 St (Pharmacy)2807 Ocean Ave (Fast Pharmacy)2749 Ocean Ave (Golden Fish)1917 Ocean Ave (Medical Office)1929 Kings Hwy (Ocean Pharmacy)1909 Kings Hwy (Pharmacy)1811 Kings Hwy (Pharmacy)1425 Kings Hwy (Pharmacy)1416 Kings Hwy (Sankt Peterburg)

1671 E 13 St (Pharmacy)445 Kings Hwy 2nd Floor (Dr. Shulman)1141 Brighton Beach Ave (Café Kashkar)287 Brighton Beach Avenue (Vintage Food Corp)301 Brighton Beach Avenue (Brighton Fabrics & Variety)3144 Atlantic Ave (Mobilia Furniture And Carpet)2689 Coney Island Ave (Oasis Café)35 Neptune Ave (1001 Nights Restaurant)414 Ditmas Ave (Afsona Restaurant)2487 Coney Island Ave (Living Way School)1053 Bighton Beach Ave (Fuat Hair Salon)837 Ave Z (Fast Professional Taxes)407 Ditmas Ave (Madina R Inc)2818 Coney Island Ave (Nargis Café)141 Neptune Ave (Atlantic Export)5911 8 th Ave (United American Muslim Association)1901 Emmons Ave (Masal Café)3911 13th Ave (Uzbekistan Restaurant)21 Church Ave (Masjid Nurul Islam)922 Pennsylvania Ave1120 Flatland Ave945 E108th St915 E107th St2126 Knapp St3031 Ave V3495 Nostrand Ave3610 Nostrand Ave87 West End St (Apteka)122 West End St (Medical Office)3065 Brighton 14th St (Optical)124 Brighton 11th St (Apteka)

1630 E15th St (Medical Office)1841 Coney Island Ave (Apteka)533 E 7th St (Apteka)511 Cortleyou Rd (Apteka)4125 18th Ave (Apteka)128 Ditmas Ave (Apteka)531 Church Ave (Apteka)4514 F. Hamilton Ave (Apteka)2315 65th St (Apteka)1930 Ave M (Apteka)201 Kings Highway (Medical Office)2046 Bath Ave (Apteka)9517 Ave J (Medical Office)2269 Ocean Ave (Medical Office)1401 Ave U (Apteka)1301 Ave U (Apteka)3093 Ocean Ave (Day Care)2753 Coney Island Ave (Medical Office)6202 16th Ave (Day Care)7819 18th Ave (Medical Office)9407 5th Ave (Apteka)6324 4th Ave (Apteka)615 Ave C (Day Care)1100 Coney Island Ave (Apteka)1403 Foster Ave (Apteka)500 Foster Ave (Store)

35-62 76 (Fantasiya Food)44-14 Kissena Blvd (Kaspiy)138-03 Queens Blvd (Beriozka)120-08 Queens Blvd (Tom’s Newsstand)103-27 Queens Blvd (Kosher Palace)102-03 Queens Blvd (Beriozka 2)97-15 Queens Blvd (Howard News)62-22 Woodhaven Blvd (Pharmacy Pivn W per)91-06 63 Dr (Ural W)93-07 63 Dr (Olgar)94-09 63 Dr (Moskva)97-28 63 Dr (Tadjikistan)98-51 63 Dr (Albert Station)63-24 99 St (Eden)65-47 99 St (Kosher Store)99-08 63 Rd (Micheal Inter Deli)63-46 108 St (Gastronom)64-16 108 St (M and M International)64-51 108 St (Berezka 1)63-29 108 St (Candy Land)96-22 Queens Blvd (Rego Park Minimarket)81-52 Lefferts Blvd (Romashka)118-29 Metropolitan Ave (Russian Store)

6th Ave and 47th St (Grocery Store)3th Ave and 34th St (Grocery Store)

QUEENS

“Vatandosh”га обуна бўлинг!Газетамиз ҳар ой хонадонингиз меҳмони бўлсин.

Обуна бўлиш йўллари:

*Обуна дунёнинг барча давлатлари учун очиқ.

Сайт орқали: www.vatandosh.uz/obuna | Телефон: 212-372-3050

“Vatandosh“ газетасини Нью-Йоркнинг қуйидаги манзилларидан бепул олишингиз мумкин

MANHATTAN

BROOKLYN

Page 11: №38 2014 йил июнь

VATANDOSH 11№ 38, 18 июнь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

НУҚТАИ НАЗАР

Евросиё иқтисодий иттифоқи: иқтисодий ташкилотми ё сиёсий?

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, мазкур иқтисодий тузилма халқаро ҳамжамият, шу жумладан, минтақа мамлакатлари томонидан турлича кутиб олинди. Ушбу иттифоқнинг ке-лажаги, долзарблиги хусусида турли фикрлар билдирилмоқда, Россиянинг ўз таъсир доирасини кенгайтиришга қаратилган ҳаракати сифатида турли хавотирлар ҳам билдирилмоқда.

Албатта, ҳар қандай интегра-ция жараёнлари ижобий тенденция бўлиб, у мамлакатлар тараққиётига, аъзо-давлатлар аҳолиси фаровонли-гига хизмат қилади.

Россия учун жамоавий протекционизм

Шуни алоҳида қайд этиш керак-ки, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳақида сўз борганда унинг нечоғли табиий интеграция жараёни экани, иқтисодий мақсадлар ўрнига сиёсий ният бош мавзуга айланмаяптими, деган саволларга жавоб бериш ке-рак бўлади. Москва давлат халқаро муносабатлар институти Евроосиё клуби раҳбари Юрий Кофнернинг ёзишича, ушбу тузилмадан Россия, албатта, ютади. Бунда аввало Рос-сия стратегик аҳамиятга эга бўлган хом ашёларга эга бўлса, айни пайтда арзон меҳнат кучи ҳамда катта ис-теъмол бозори ҳам унга фойда кел-тиради. Турли ҳисоб-китобларга кўра, Россияда меҳнат мигрантларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 8-10 фоизни ташкил қилмоқда.

Шундай бўлса-да, бир қатор россиялик иқтисодчилар Евроосиё иқтисодий иттифоқи Путиннинг сиё-сий амбициялари доирасида илгари сурилаётган ғоя бўлиб, Россия бюд-жетига катта зарар келтиради, деб ҳисобланади. Гап шундаки, Белорусь Россиядан бож тўловисиз нефть им-порт қилади. Мабодо Белорусь ушбу нефтни қайта ишлаб, учинчи мамла-катга экспорт қилса, унга қўйилган давлат божини Россияга қайтариб бе-ради. Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида ушбу чегирма эрта-бир кун ўз кучини йўқотса, Россия мо-лия вазирлиги ҳисоб-китобига кўра,

бундан Россия бюдже-ти ҳар йили 30 милли-ард доллар маблағдан

қуруқ қолади.Қозоғистон, экспертларнинг фи-

крича, ушбу иқтисодий интегра-ция жараёнидан ҳали-бери фойда кўрмайдиган давлатлардан бири ҳисобланади. Ушбу иттифоқни ташкил қилиш бўйича музокара-лар жараёнида Нурсултон Назар-боев Қозоғистоннинг норозилигини бир неча маротаба қайд этиб ўтган эди. Негаки, Қозоғистон Божхона иттифоқига аъзо бўлиб киргач, мам-лакат савдо балансида номутано-сиблик янада кучайди. Масалан, мамлакат экспорти 4,7 миллиард долларга қисқарган бўлса, импорт ҳадми 17 миллиард долларга ошиб кетди. Қозоғистон президентининг фикрича, Россия энергия бозорига кириш имкониятининг чеклангани, қолаверса, Россия газ инфратузил-маси орқали Европага газ экспорт қилишни хоҳлаётган бўлса-да, Рос-сия бунга ҳали-бери кўнадиган эмас.

Умуман, ҳар қандай интеграция-нинг моҳиятида иқтисодий омиллар ётар экан, ҳар бир аъзо-давлат ўз манфаатларини имкон қадар илгари суриши табиий ҳол. Аммо Евроосиё иқтисодий иттифоқи замирида бошқа бир жиҳатлар ҳам яққол кўзга ташла-надики, улар алал-оқибат бу ташки-лотнинг кўпроқ сиёсий мақсадларни кўзлаши намоён бўлади. Аввало, Россиянинг собиқ СССРни тиклаш-га қаратилган саъй-ҳаракатлари (албатта, буни очиқчасига намоён қилаётгани йўқ), қўшни мамлакат-ларга нисбатан катта оғалиқ сиёсати ушбу ташкилотнинг асоси бўлиши мумкин бўлган энг муҳим омил — ишончни таҳдид остида қолдиради. Айнан шунинг учун ҳам Иттифоқнинг миллий давлатлардан устун тура-диган институтлари шаклланти-рилмади. Чунки аъзо-давлатлар (Қозоғистон ва Белорусь) ўзларини ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан мустақил ҳис қила олмайди.

Иккинчидан, бу ташкилот иқтисодиёт ва бозор қонуниятлари асосида ривожланиши ҳамда қарорлар истиқбол нуқтаи назаридан қабул қилиниши керак. Россиянинг ушбу ташкилотга аъзо бўлишни ис-

таётганларга ўз “чўнтаги”дан катта миқдорда маблағ ажратишга тайёр эканлиги ҳам бу тузилманинг бозор қонуниятлари бўйича ривожланиши-ни савол остига олади. Гап шунда-ки, Россия ҳар қандай шароитда ўз бюджетига зарар келтириб бўлса-да, иттифоқдан восита сифатида фойда-ланишга уринади.

Учинчидан, ҳар қандай иқтисодий интеграция жараёнлари қўшни мам-лакатлар манфаатларини ҳисобга олиши керак бўлади. Яъни ҳар қандай битим қўшни битимлар учун жозибали бўлиб кўриниши керак, Ев-роосиё иқтисодий иттифоқи ҳозирча фақат собиқ СССРни тиклашга ўхшаб кўриняпти, холос.

Ўзбекистоннинг муносабати

Сўнгги йилларда Россия томо-нидан олиб борилаётган сиёсатга Ўзбекистон шубҳа билан қараб ке-лади. Ўзбекистон раҳбари Ислом Ка-римов МДҲ маконида ташкил этила-ётган турли тузилмалар бир-бирини такрорламаслиги кераклигини таъ-кидлаб келади.

Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган “Ўзбекистонда Озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захира-лари” мавзусидаги халқаро конфе-ренциянинг очилиш маросимидаги нутқида иқтисодий мустақилликсиз сиёсий мустақиллик бўлмаслигини қайд этиб, мазкур тузилма фаоли-ятига баҳо берган. Гарчи расмий нашрларда бу ҳақда бирон бир маъ-лумот учрамаса-да, Ўзбекистон Ев-роосиё иқтисодий иттифоқи тенг ҳуқуқлиликка асосланишига шубҳа билан қарайди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Россия шафелигида таш-кил этилаётган турли иқтисодий ту-зилмалар мавзусида иккитомонлама ҳамкорликни маъқул кўриб келади.

Хулоса қилиб шуни айтиш мум-кинки, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳозирча иқтисодий мақсаддан кўра сиёсий вазифаларни ўз олдига қўйган, Россия учун алоҳида сиёсий альянс яратишни кўзлаган тузил-ма, дейишга асослар бор. Албатта, ҳаммасини вақт кўрсатади.

Мурод ҒОФУРОВ

Украинанинг навбатдаги

миллиардер президенти

Украина Марказий сайлов комис-сияси маълумотларига кўра, ҳисоблаб чиқилган 85,12 фоиз сайлов баённома-лари натижаларига биноан 54 фоиздан ортиқ овоз билан Петр Порошенко ғалаба қозонмоқда. Мамлакатнинг собиқ бош вазири Юлия Тимошенко эса 13,12 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлган.

Марказий сайлов комиссияси маълу-мотларига кўра, Порошенко барча вило-ятларда етакчилик қилмоқда. У, шунинг-дек, Луганск ва Донецк вилоятларида ҳам биринчи ўринда бормоқда. Чунончи, До-нецкда жами сайловчиларнинг 14 фоизи, Луганскда эса 20 фоизга яқин сайловчи-лар ўз хоҳиш-иродаларини билдиришган.

Мамлакат марказий сайлов комисси-яси раиси Андрей Магернинг сўзларига кўра, Украинада сайловлар бўлиб ўтган. Амалдаги қонунчиликка биноан, қанча аҳоли қатнашишидан қатъи назар сай-ловлар бўлиб ўтган ҳисобланади. Шун-дай бўлса-да, дастлабки маълумотларга кўра, жами сайловчиларнинг қарийб 61 фоизи сайловларда овоз берган.

Шуни қайд этиш керакки, президент-лик курсисига 21 нафар номзод кураш олиб борди. Жами 225 та сайлов округи ташкил этилган бўлиб, улардан 189 таси-да сайловлар бўлиб ўтган. Юлия Тимо-шенко ўз рақибини ғалаба билан табри-клаган.

Мамлакат пойтхати Киев мэрлиги учун бўлиб ўтган сайловларда эса “УДАР” партияси раҳбари Виталий Кличко етак-чилик қилмоқда. У 55 фоиз атрофида овоз тўплаган.

Петр Порошенко мамлакатда тин-члик таъминлаш асосий вазифаси экан-лигини эълон қилди. У яқин кунлар ичи-да Донбассга ташриф буюришини ва қўлига қурол олмаган тинч аҳоли билан мулоқот қилишини айтиб ўтди. Порошен-ко фикрича, йилнинг охирига қадар Олий Радага муддатидан олдин сайловлар ўтказилиши керак. У, шунингдек, мамла-катда барқарорлик қарор топмагунича парламент тарқатиб юборилмаслигини маълум қилди.

У вақтинчалик бош вазир вази-фасини бажаётган Арсений Яценюк ҳукуматни бошқаришда давом этишини маълум қилди. У Украина хавфсизлиги бўйича янги механизмга эҳтиёж борли-гини қайд этиб, “Россиянинг иштироки-сиз жиддий хавфсизлик ҳақида гапириб бўлмаслиги”ни қайд этди. У яқин кунлар-да В. Путин билан учрашишга умид бил-дирган. АҚШ, Европа Иттифоқи, ЕХҲТ сайлов натижаларини тан олган.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса “Украин халқининг хоҳиш иродаси ҳурмат қилиниши”ни қайд этган. Худди шу ибора Украинанинг собиқ пре-зиденти Виктор Янукович тилидан ҳам янграган.

Петр Порошенко Украинадаги милли-ардерлардан бири бўлиб, унинг Roshen ширинликлари анча машҳур. Бундан ав-валги президент Виктор Янукович ҳам миллиардер тадбиркорлардан эди.

Май ойининг охирида Россия, Қозоғистон ва Беларус Евроосиё иқтисодий иттифоқини тузиш ҳақидаги шартномани имзолади. Қозоғистон пре-зидентининг айтишича, мазкур 1000 бетлик битим 2015 йилнинг 1 январи-дан кучга кириши кутилмоқда. Россия президенти Владимир Путиннинг қайд этишича, дунё аренасида Жаҳон савдо ташкилоти принциплари асосида ишлай-диган янги иқтисодий ташкилот пайдо бўлмоқда. Унинг фикрича, айрим вако-латларнинг Иттифоқ миллий органлари-га берилиши давлатларнинг суверените-тига дахл қилмайди.

Page 12: №38 2014 йил июнь

VATANDOSH12 № 38, 18 июнь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

Аввало айтиб ўтишим керак, мен ҳеч кимга, шу жумладан, би-ринчи мақолдан кўра иккинчиси-га яқинроқ турмуш тарзини танлаб олган инсонларнинг ҳеч қайсисига эътироз ёки ғазабимни изҳор этиш ниятида эмасман. Зеро, мусофир-чиликда орттирилган яна бир одат бу қисматдошингга нисбатан юмшоқроқ муносабатда бўлишдир. Зеро, у ҳам аслида кичикми, каттами, йўқотишнинг аламли қурбони. Гарчи аксарлари буни тан олишни истамаса ҳам, тан олгиси келмаса ҳам, буни мутлақо инкор этишга уринса ҳам. . .

Бу мавзуда “қисмат”дошлар билан кўп тортишишга тўғри келади. Ҳамма иддаолар қатъий рад этилгач, мен фақат битта нарсани мисол тарзида тилга оламан. Яъни, Ватан қолиб кетди, болалик, ўсмирликнинг изла-ри юққан кўчалар қолиб кетди, сизни илк бор ҳаяжонга солиб кўз яшириш-га мажбурлаган туйғулар туғилган ма-кон қолиб кетди. . .

Яъни, ҳаётингизнинг эътиборсиз силтаб ташлашнинг мутлақо имкони йўқ бўлган улкан, чин маънода жуда ҳам улкан бир қисми, муҳим қисми сиздан айрилиб қолди. Хотиранинг ҳам ватани бўлади, у ҳам қаердадир абадий яшайди, кўчишлик унга хос эмас. Хуллас, ана шу эслатмадан сўнг, одатда мусофирдошлар су-кутга чўмади, гарчи жилмайиб елка

қисишга уринса-да, кўзлар барча-сини фош қилиб қўяди. Яъни юрак бирров увишиб олади, кўзлар эса маъюсланиб қолади.

Демак. . . Аммо бошқа ҳамма нарса улоқтириб ташланади. Биз-нинг миллатдошларнинг аксарида ҳукмрон фикрга кўра, янги жамиятга сингиб, бу ерда муносиб ҳаёт тарзи-га эга бўлиш учун, шу жамиятнинг бир қисмига, унинг айни “ксерокопия” сига айланмоқ лозим. Акс ҳолда, ел-кангизга ортиб келганингиз одат ва анъаналарингиз сизни қийнаб қўяди, бирор ютуққа етаклаш ўрнига, чи-накам фалажлик ҳолатида сақлаб, Америкада урчиб бораётган “депрес-сия”, яъни ич-ичингиздан ўзингизни емириб боришингизга олиб келади. Яъни, изтироб ичида қоласиз.

Бу фикрлар нимага асосланган, билмайман. Гапнинг очиғи, мен буни англашга қаттиқ ҳаракат қилдим. Аммо. . . Бошқа. Америкага келиб қолган бошқа халқлар, боринг, ана миллатлар вакилларидан фарқли, айнан бизнинг миллатдошларда ўз маданиятини тезда унутиб юбориш одати ҳукмрон. Масалан, бир ироқлик араб бошқа бир ироқликни, эронлик бошқа эронликни, корейс корейсни, япон японни, ҳатто тожик ва туркман ҳам ўз миллати вакилини кўрса, у би-лан танишиб, қандайдир ришталарни ўрнатишга уринади. Унинг учун бу гўё

Ватанидан қандайдир бир илиқ п а р ч а н и т о п г а н -дай. Лекин ўзбек лар , билмадим, м ус о ф и р -ч и л и к д а ю р га н л а р с е з д и -ми йўқми, ў з б е к л а р

бошқа бир ўзбекни кўрганда қочиш, тескари қараб ўтиб кетишга ури-нади. Менинг “Ҳа, ватандошлар! ”, дея уларга қўл чўзиб боришим, кўпчиликлари учун “ғалати қилиқ”. Ни-маси ғалати, билмадим. Энди агар, қучоқ ёзиб кўришишга уринсам. . . хуллас чин маънода ҳайратдан эсан-кираб қолишнинг гувоҳи бўламан.

Аслида америкаликларда шундай одат бор. Кимдир кимгадир қучоқ ёзиб бориши учун, албатта, яқин қариндоши, биродари, жуда ҳам яқин бўлмаса ҳам, аммо таниш киши-си бўлиши зарур. Акс ҳолда, бундай “интилиш” уларни довдиратиб қўяди. Буни ҳатто жуда ҳам нозик, «анови» ҳаракат сифатида баҳолашлари мум-кин. Ана шу одат бизнинг ватандош-лар тарафидан қойилмақом тарзда шартта ўзлаштириб олинган. Она-си қучиб ўпмоқчи бўлганида юзлари буришиб, сал қолса “шайтонлаб” қолаёзган ўзбекларни ҳам кўрдим. Онаси ахир. Нима қилибди?! Улар-нинг “янгича”, мутлақо “илғор” мантиғига кўра, бу каби “илтифот-лар” (яъни ҳатто онанинг ўз фарзан-дини, аканинг укани, опанинг сингил-ни ўпиб қўйиши) оммага ошкор қилиш шарт бўлмаган, ўта интим муносабат эмиш. Ўзбекистонда одамлар шу-нинг фарқига етмай, шўрликлар ғирт интим муносабатни ошкор қилиб уя-тини йўқотганлар даражасига тушиб

қолган эканда-а? Тавба. Бир жойга меҳмонга бордик. Ора-

мизда ёши каттароқлар ҳам бор эди. Манзилни анча қидирдик. Хуллас топ-дик, ўзимизча, бўлажак учрашувдан руҳланиб эшик қоқдик. Ёши, адаш-масам, 10-12 лардаги қизалоқ эшикни очди ва, “ааа, хм, ааа, ҳозир”, деб эшикни ёпиб ичкари кетди.

Катталар ҳайрон кичикларга қаради, кичиклар янада ҳайрон кат-таларга. Турибмиз. Эшик очилиб яна ўша қиз кўринди, “ааа, хмм, бир оз, ааа, кутинг, ааа, раҳмат”, деб яна эшикни ёпди. Бу сафар катта-лар ҳам, кичкиналар ҳам ерга қараб қолдик. Эшик яна бир бор очилганда уйнинг катталаридан бири, яъни ота бўлмиш пайдо бўлди. Сафимиздаги катталардан бирини танигач, енгил жилмайдида, “оооо, келинглар, ке-линглар”, деб эшикни каттароқ очиб ичкарига ишора қилди. Ичкари кирга-нимиздан сўнг, бирма бир ҳаммамиз билан кўришиб чиқди. “Узр, қизимиз америкалашиб кетган, шу учун, меҳмонни кутишни унча яхши бил-майди”, деди ота. Бу пайт “шортик”, кийган, афтидан келин, биз ўтирган столга нон ва бошқа егуликларни те-раётган эди.

Бир дўстимизнинг машинаси бироз иш кўрсатиб қолди. Сервис марказларидан бирига олиб бордик. Марказ ходимлари муаммони барта-раф этишга бироз кўпроқ вақт кетиши-ни айтди. Йўлнинг нариги тарафида тамаддихона бор экан, тушликнинг ҳаққини ҳам адо этиш керак, деб унга кирдик. Шу ерда икки-уч ватандошни учратиб қолдик. Биргалашиб таом буюрдик, олдик ва бир стол атрофи-да ўтирдик. Одатимга кўра, “қани, ватандошлар, олинглар”, дедиму, таомни қўлга олиб “бисмиллаҳ”, деб юборибман. Анави икки ватандош бир кулди-да, “ишқилиб, акромий ёки ваҳҳобий эмасмисиз”, деб кулиш-га тушди. Менинг шеригим эса, “йўқ

ХОРИЖДАГИ ВАТАНДОШ

МУСОФИР БЎЛМАСДАН ТУРИБ. . . Халқимизда “Мусофир бўлмасдан туриб, мусулмон бўлмайсан”, деган мақол

бор. Бу мақол айнан нимага асослангани, унинг замирида қандай далилий, ҳаётий, юз йиллар давомида пишиб, тобланиб олинган ҳақиқат борлиги, гап-нинг очиғи, менга қоронғи. Мусофирчилик чиндан ҳам кўп нарсани ўргатади, кўп нарсага мутлақо бошқа кўз билан қарай бошлайсан. Ҳайратланарлиси, ай-нан мана шу мусофирчиликда мусулмонлар, аниқроғи, Ислом динини ўзининг асосий дини деб билган миллатлар, халқларда юз беражак ўзгаришларнинг гувоҳи бўлдим. Ишонинг, уларнинг ҳеч бири юқорида келтирганим мақолдаги таъкидга тўғри келмайди. Яъни, бугунги манзара “Мусофир бўлдингми, му-сулмонликдан чиқдинг”, деган тескари гапга яқинроқ.

Шу йилнинг 25 май куни Чикаго-даги Ўзбек-Америка ассоциацияси (UAAC) ташаббуси билан йиллик дала сайли (пикник) ўтказилди. Анъанавий ўтказиб келинадиган сайил Hinsdale шаҳарчасига қарашли Катерина истироҳат боғида бўлиб ўтди. Унда 200 нафарга яқин киши иштирик этишди. Ватандошлар бир-бирлари билан дил-дан суҳбатлар қурдилар. Турли мавзу-ларда ўзаро ахборотлар алмашдилар. Болакайлар мазза қилиб ўйнадилар. Шунингдек, болалар ўртасида “Ўзбекча гапирамиз” мавзуида мусобақа бўлиб ўтди. Ўзбек тилида айтилган энг яхши шеърлар, мақоллар, иборалар учун болажонларга совғалар улашилди.

Катталар ўртасида эса футбол ва

волейбол мусобақалари ташкил этил-ди.

Шунингдек, Ўзбек жамиятининг ушбу тадбирига қизиқиб келган аме-рикалик фахрий меҳмонларга эсдалик совғалари улашилди.

Йиғилганлар қўқонлик машҳур ош-паз Бахтиёр Набиев ва ўшлик кабоб-баз Азизбек Давроновлар томонидан тайёрланган кабоб ва паловдан тано-вул қилишиб, миннатдорчилик билдир-дилар.

Ватандошлар бир-бирлари билан эсталик учун суратларга тушиб, уну-тилмас таассуротлар билан қайтдилар.

“Ватандош” учун Чикагодан махсус Олим ШАРИПОВ

Чикагода дала сайли

Page 13: №38 2014 йил июнь

VATANDOSH 13№ 38, 18 июнь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ваҳҳобий ҳам, акромий ҳам эмас, шунчаки, ўз маданиятига садоқатли қолаётган мусулмон ўзбек, холос”, деб жавоб қилди. У ёғига нималар бошланганини, гапнинг очиғи, таъ-рифлашга тил ожиз. Шунинг учун га-пириб ҳам ўтирмайман.

Энди туғилган кунда тортнинг усти-га шам териб келиб, “хаппи бёрздай ту ю”, деб куйлашлар, туғилган куни бўлаётган инсоннинг (одатда, вояга етмаганлар) шамни пуфлаб ўчириб, аллақандай тилакларни тилаши ҳақида ҳам гапириб ўтирмайман. Ай-тишларича, бу одат Ўзбекистонда ҳам анча оммалашиб улгурган. Бу ердагиси ҳатто Ўзбекистондагисининг олдида арзимаган эрмак мисолмиш. Балким. . . Янги йилни нишонлашчи? Қизиқ.

Янги йил кечасига икки кун қолган эди. Мен Тошкентдаги одатимга кўра, шерикларни тунги соат ўн ик-кидан сўнг даунтаун (шаҳар маркази)да йиғилишга чақирдим. Биргала-шиб Янги йилнинг илк кунини бирга қарши оламиз, дуолашамиз, де-дим. Кўпчилик Янги йилни танта-на қилмаслигини айтиб узр сўради. Эътиқодимизга зид деди. Ўзимча, таклифимдан уялиб ҳам кетдим. Узр сўрадим, бизда бу одат совет пайтидан қолиб кетган, деб ўзимни оқлагандай бўлдим.

Тунги ўн иккидан кейин уйқум кел-май даунтаунга тушдим. Во ажаб, ҳамма дўст шу ерда. Гап “титиш” одатим йўқ. Қучоқлашиб кўришдик (кўчага тўлиб олган америкаликлар бу қилиғимиздан ҳайратга ҳам туш-мади), бир биримизни кириб келган Янги йил билан табрикладик. Кей-ин катталардан бири қўлни дуога очиб, “орамизда гапни таклаш кас-бига ўқиганлар бор, шулар бир дуо қилсин”, деди.

Гапни таклашмиш, жаа унақамас. Дуо қилишга тушдим, дуодаги мана бу сўзлар ватандошларни ҳайратга

солди: “Ватанимиз тинч бўлсин,

одамлардаги оқибат йўқолмасин, юртимиздан тўкинлик, барокат кетма-син, Аллоҳ лозим топса, майли мана шу йилнинг ўртасидами, сўнгроғидами, ҳаммамизни ўз юртимизда, ўзимизга қадрдон кўчалар, маҳаллалар, қадрдон ин-сонлар даврасида йиғилиб, мана шу дуони қалбда ўзгача бир хурсандчилик билан яна бир бор эс-лаб ўтишни насиб эцин”. . .

Дуони эшитган шерикларимиздан бири, “Эе, бу ёққа келганимиздан сўнг, нима бўлса шу ерда кўрайликда, ахир, раз чиқдингизми, у ёқни энди тинч қўйиб, бу ёқни ўйлаш керак”, деб қолди.

Мен Ватанни ўйламай яшолмай-ман. . . .

Бир дўстмиз неча кундирки, аса-бийлашган, аввалги гапдонлигидан асар ҳам йўқ. Ишдан сўнг шаҳардаги сўлим жойлардан бирига бордик. Шу ерда мен ундан бундай кайфияти-нинг сабабини сўрадим.

“Эе, келиниз Нью-Йоркка, бир яҳудий таниши билан кетиб қолди. Нима эмиш, ман унинг эркинлигини менсимай, унга зуғум ўтказаётган эканман”, - деди дўстимиз. Бу йи-гит турмуш ўртоғини нақадар яхши кўриши, уни ҳатто ишлашга ҳам қўймаслигини билардим. Ҳайрон қолдим. Ҳа, танишининг уйида экан-у, деб тинчлантирган бўлдим. Кейин яна икки кундан сўнг, йигит “келинингиз ажрашайлик деяпти”, деб қолди. Қайтиб келдими, де-ган саволимга жавобан, “йўқ, ўша яҳудий дугонаси телефон қилиб айт-ди. Ўзини чақириб бер, десам, ўзи сен билан гаплашишни истамайди, кўришни ҳам хоҳламайди, деб жа-воб қилди”, деди. Хуллас, йигит анча уринди, бўлмади. Ажрашди.

Яқинда “келин”ни тўсатдан учра-тиб қолдим. Ўзи айтмоқчи, анча замонавийлашган, шортик, майка кийган, сочини сариққа бўяган. . .

Унинг биринчи гапиёқ мени мутлақо ҳайратга солди, “ман мутлақо эркин бўлдим, чинакам эр-кинликка эришдим, энди ҳаёт ни-малигини сездим, Америка менинг кўзимни очди”. . .

Қайси эркинлик ҳақида гап кетаёт-ганини, гапнинг очиғи, унча тушун-мадим. Ота-она, уларнинг маҳалла, қариндошлар олдида қандай аҳволга тушиши мумкинлигини сўрадим.

“Менинг ҳаётим, бу меники, маҳалла учун ёки қариндошлар учун яшамайман-ку ахир. Ота-онам мени тушунишади, ажрашганимизни айт-дим, ҳайрон бўлишди, аммо ихтиё-римга қарши чиқишмади”, - деди қиз.

Шу пайт йигитнинг гаплари эсим-га тушди, у қизнинг отасига қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтирган ва агар қизи билан алоқада бўлса, унга ту-шунтириб қўйишни, бу аҳди яхши эмаслигини уқтиришни сўраган. Ота эса, “ўзларинг ҳал қилларинг, биз қаёқда-ю, санла қаёқда”, деб жавоб қилган экан.

“Бизнинг маданият, диний қадриятларимиз. . . ”, дея бошлаёт-ган гапимни қиз шартта бўлди, “Кера-ги йўқ, мен ўзим учун маъқул йўлни танладим, энди қайтиш йўқ”, деб жа-воб қилди.

Эшитишимча, бу каби ажралиб кетишлар Америкада жуда ҳам урчи-

ган. Ҳайратланарлиси, бу хунук одат ўзбеклар орасида жуда кўп. Бошқа миллатларда ундай эмас. Айб фақат қизларимизда ҳам деёлмайман. Шу ерга, Америкага келиб, бу ерда юриб, иккита боласи билан аёлини ташлаб ўзга штатга кетворган бир йигитни ҳам биламиз. Аёл тишини-тишига қўйиб яшади, меҳмонхона ва савдо марказларида ишлади. Кун-лардан бир кун уни ёши каттароқ америкалик уйига бир кунлик ишга чақирди. Болаларингни ҳам олиб кел деди. Аёл ишга келганида эса, уй эгаси уни қариндошлари билан ку-тиб олиб, турмушга чиқишни таклиф қилди. Аёл у ердан йиғлаб кетиб қолди.

Биз шериклар билан уни овутдик, болаларини ҳам. Хабар олиб тура-диган бўлдик. Бир куни қарасак ўша америкалик унинг эшиги ёнида туриб-ди. Ёмғирли кун эди. Уни кўзларига қараб ҳаммасини тушундик. Ҳозир ўша аёл ва унинг икки фарзанди билан яшаяпти. Эр эса, эмишки аллақачон Ўзбекистонга кетган…

Сўнгги мисол мен учун чирой-ли хотимага учраган воқеалардан. Аммо бундай воқеалар жуда ҳам кам. Ана энди, сиз ҳам, азиз суҳбатдош, мен каби юқорида эслаганим мақол ҳақида ўйлаб кўринг. Унда ҳақиқат борми ёки. . .

Ҳусниддин ҚУТБИДДИН,Питсбург, Пенсильвания

ХОРИЖДАГИ ВАТАНДОШ

МУСОФИР БЎЛМАСДАН ТУРИБ. . .

Шу йилнинг 31 май куни Ва-шингтон яқинидаги Виржи-ния давлат паркларидан бири-да ўзбекистонликларнинг дала сайли ўтказилди. Ҳар йили анъана-вий ўтказиб келинаётган йиғинда бу сафар 100 ортиқ одам қатнашди.

Йиғинда ёшу-қари жамул-жам бўлиб, ўзбекона дастурхон атрофи-да дилдан суҳбат қуриш имконига эга бўлди. Ош, кабоб, сомса каби миллий тансиқ таомлар тортилиб, болалар ва катталар учун турли ўйинлар ташкил этилди.

Ватандошлар бир-бирлари би-лан эсдалик учун суратларга тушиб унутилмас таассуротлар билан қайтдилар.

Виржинияда сайл бўлди

Журналист Ҳусниддин ҚУТБИДДИН

Page 14: №38 2014 йил июнь

VATANDOSH14 № 38, 18 июнь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ҲАЁТ САБОҚЛАРИ

НЕГА БИР ХОТИН КИФОЯ ЭМАС?

Айтайлик, бир киши хотини билан бир неча йил умргузарон-лик қилиб, фарзандлар кўради. Эр-хотин аҳил, тотув яшашган, бир-бирларини яхши кўришган. Ташқаридан қараганда, бу оила-нинг бахту саодатига ҳеч нарса ха-лал бермаётгандай. Аммо турмуш-да нималар бўлмайди, дейсиз? Бир куни келиб, эрнинг суюмли аёли ка-салманд бўлиб қолади. Оқибатда

у эрининг жинсий эҳтиёжларини қондиролмай, хотинлик вазифа-ларни уддалай олмай қолади. Эри эса жисмонан бақувват, шаҳвати ҳам тез-тез безовта қилиб тура-ди. Шунда эр иккинчи бир хотинни шаръий йўл билан никоҳлаб ол-маса, ё шаҳвати ғолиблик қилиб касалликка чалиниши ёки жинсий истакларини жиловлай олмай, ҳаром йўлларга кириб кетиши, зино қилиб қўйиши мумкин. Бор-дию эр нафсини жиловлай олмай, зинокорлик ҳам қилди, дейлик. У юрган жирканч йўлнинг хатар ва азоблари жуда кўп: эр хоти-нига ва оиласига хиёнат қилгани учун бир умрли виждон қийноғида қолади. Оила аъзолари билан му-носабатларда иккиюзламачилик йўлига ўтишга мажбур бўлади. Оила фароғати бузилиб, рўзғордан барака кўтарилади. Эр-хотин ва фарзандлар ўртасидаги муноса-батларга раҳна етади. Бунинг усти-га зинокорлик жамият ахлоқини бузиб, унинг мароми ва ҳаётини издан чиқаради, инсон наслини бузади, турли жиноятларга сабаб бўлади. Ёки бошқа ҳолат ҳам куза-тилади: хотини бетобланиб, аёллик вазифаларини бажаришнинг удда-сидан чиқолмай қолганида баъзи жоҳил эрлар шунча йил аҳил-тотув яшаган хотинини ташлаб, бошқа бир аёлга шартта уйланиб кетиши мумкин. Бунда аёл эрсиз, таъми-нотсиз, фарзандларининг отасисиз, хулласи ҳамма нарсадан маҳрум бўлиб қолаверади. Эрнинг ташлаб кетиши орқасидан аёл руҳий изти-роб чекади, шаъни топталади, бир касали ўн бўлади, яшашдан кўнгли совуйди. Мана шундай ҳолатларга тушиб қолмаслик учун бирдан-бир тўғри йўл эркакларнинг касалманд хотин билан бирга қолган ҳолда бошқа бир хотинга ҳалол-пок йўл билан уйланишидир. Бунда бола-лар ҳам етим, тарбиясиз ўсмайди, оила ҳам нафақадан маҳрум бўлмайди, касаллиги туфайли из-тироб чекаётган хотинни эрнинг

ташлаб кетиши қийноқ ва изти-роблари ҳам безовта қилмайди. Баъзан эрларнинг иккинчи хотин ҳақида бош қотириб қолишига кўп йиллар бирга яшаган эр-хотиннинг фарзанд кўрмасликлари ҳам са-баб бўлади. Шифокорлар аёлнинг фарзанд кўра олиш имкониятидан маҳрум эканини ҳам аниқлашган. Бундай ҳолатларда камдан-кам эр-как «шу аҳволда ўтиб кетишга» ёки кимнингдир боласини асраб олиш-га рози бўлади. Мана шундай танг қолинган ҳолларда эрни иккинчи хотинга уйлатиш, яъни ўз бошига кундошлик «бало»сини келтириш таклифи кўп ҳолларда айнан хо-

тиндан чиқади. Чунки аёл олдида фақат биргина йўл қолган: эрининг бошқа бир аёлга уйланиб, фар-занд кўришига розилик билдириш, унинг бахтига шерик бўлиш. Акс ҳолда, шунча йил бирга тотувлик-да яшаган, «кўз очиб кўрган эри» уни ташлаб, бошқа оила қуриб ке-тиши мумкин. Ўзи эса бошқа эрга теккани билан билан барибир фар-зандли бўлолмайди. Демак, бу-нинг бирдан-бир иложи – эрининг ўзга бир аёл билан никоҳига рози бўлиш.

Машҳур Ислом олимларидан Юсуф Қарозовийнинг бундай фик-рлари бор: «Яхши маълум, жуда кўп эрлар фарзанд кўришни иста-шади. Аммо хотинлари наслсиз, туғмас ёки сурункали оғир касал-ликка чалинган ёки яна бошқа му-аммолар бор. Ана шундай ҳолатда эркакнинг биринчи хотинининг ҳам барча таъминотини қилишга кафолат берган ҳолда бошқа бир туғадиган ёки соғлом аёлга уйла-ниб, ҳаётини изга солиши мақбул эмасми?!». Яна баъзи ҳолатларда ўзбек эркакларини иккинчи хотинга уйланишга биринчи хотинларидан «нуқул қиз фарзанд кўришлари» ҳам «мажбурлайди». Аммо бу

ҳолат энди иккинчи хотин ахтариш-га жиддий сабаб бўла олмайди. Чунки бир одамга қиз ёки ўғил фар-занд бериш ёки умуман бефарзанд қилиб қўйиш Парвардигорнинг иши, бунга кўнмаслик чин мусул-мон ахлоқига зиддир. Аммо кўп ки-шилар Аллоҳ белгилаган тақдирга рози бўлмай, «иккинчи хотиндан ўғил фарзанд кўриш» илинжида янги никоҳ режасини туза бошлай-дилар. Ёки кўпинча эркаклар ен-гилтаклик оқибатида ўз хотинидан чиройлироқ, ишвалироқ, ўйноқироқ, пулдорроқ ёки фаросатлироқ аёл-ларни учратиб қолиб, унга дарров уйланиш пайига тушишади. Улар

бу ишларининг оқибати билан ҳам, бирданига икки аёлнинг бахтини бараварига поймол қилишаётгани билан ҳам ҳисоблашишмайди. Бу ҳолат эҳтиросга қул бўлиш, нафс сўзига кириш, шаҳватини қондиришнинг «қонуний йўли»ни топишга уринишдан бошқаси эмас. Иккинчи хотинга шаҳватни ўйлаб ёки жамиятда «мавқени мустаҳкамлаш» учун, шунчаки кўнгилхушлик ниятида ёхуд «пул кўпайиб кетгани» сабабли эмас, та-моман ноиложликда қолинганида ёки бир бева аёлнинг нафақасини таъминлаб, савоб топиш умидида уйланилади. Иккинчи (ёки учинчи) хотин олиш эрга обрў-мартабага эришиш ёки нафсини қондириш во-ситаси эмас, балки эр зиммасида катта бурч ва масъулият ҳамдир. Агар у хотинлари ўртасида адолат қила олмаса ёки бировига зулм ўтказса, охиратда Парвардигор ҳузурида қаттиқ ҳисоб беришини ҳам бир дақиқа унутмаслиги зарур.

Ана шундай омилларни назарга илмаётган ёки улар билан келиша олмаётган жамиятларда масала-нинг асл ечимини топишга ури-ниб ҳам кўрилмайди. Буни зўрлик билан, яъни кўпхотинлиликни

қонунга мувофиқ тақиқлаш орқали ҳал этмоқчи бўлишади. Лекин бу йўлнинг оқибати жуда хатарли. Юқоридаги ҳолатлар қаршисида қолган эркак ўзи мақбул санаган йўл билан муаммосини ҳал этишга им-кон топа олмагач, кескин чораларга ўтади. Кўп йиллар бирга яшаб кел-ган хотинини шартта талоқ қилади. Бунда хотинининг яхши фазилат-ли ва ҳусндор экани ҳам, бир неча фарзандларнинг етим бўлаётгани ҳам, бошқа хотинга уйланиш кат-та сарф-харажатлар талаб этиши

ҳам эркакнинг кўзига кўринмай қолади. Россиянинг «Аргументи и факти» ҳафталиги келтирган маъ-лумотларга кўра, бу ерда ҳар икки никоҳнинг бири ҳеч қанча вақт ўтмай бузилиб кетади. 2005 йили никоҳдан ўтган 979,7 минг оила-нинг 630 минги кўп ўтмай парча-ланиб кетган. Россия Муфтийлар кенгаши аъзоларидан бири кел-тирган маълумотларда эса, мамла-катнинг Шимолий Кавказ, Татари-стон, Волгабўйи каби мусулмонлар кўпчилик яшайдиган ва кўп хотин-лилик унча «айб саналмайдиган» минтақаларида ажралишлар сони умумий никоҳларнинг бор-йўғи 8-9 фоизинигина ташкил этган. Бун-дан, иккинчи хотинга уйланиш кўп ҳолларда биринчи никоҳни ҳам асраб қолишнинг шартларидан бири экан-да, дея хулоса чиқариш имконини беряпти. Ёки бошқа яна бир ҳолатни олиб кўрайлик: Тожи-кистонда 1992-1996 йиллари рўй берган фуқаролик уруши даври-да юз мингга яқин аҳоли, асосан норғул йигитлар ҳалок бўлди. Йи-гирма беш мингдан зиёд тожик ои-ласи боқувчисидан ажради. Бундан ташқари, кейинги ўн йил мобай-нида Тожикистоннинг бир милли-ондан ортиқ аҳолиси ўз оиласини ташлаб, МҲД давлатларига иш қидириб кетди ва борган жойида уларнинг янги оила қуришига тўғри келди. Бу эса мамлакатда катта демографик муаммони келтириб чиқарди ва кўплаб аёлларнинг эрсиз, энг асосийси боқувчисиз қолишларига сабаб бўлди. Мам-лакат қонунларида кўпхотинлилик тақиқланганига қарамай, бу таби-ий жараён туфайли бир нечтадан аёлга уйланиш авж олиб кетди. Кўп хотин олишга қарши бўлган давлат амалдорлари ўртасида ҳам иккин-чи, ҳатто учинчи-тўртинчи аёллар-га уйланиш ҳодисалари одатий воқеага айланди.

(Давоми. Боши ўтган сонда)

КЎНГИЛХУШЛИКМИ Ё КЎНГИЛ ҒАШЛИК? ёхуд кўпхотинлилик муаммоларига бир назар

(Давоми келгуси сонда.)

Аҳмад МУҲАММАД

Page 15: №38 2014 йил июнь

VATANDOSH 15№ 38, 18 июнь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014

Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатини

бошқараётган ҳакамлар рейтингида пешқадамлик

қилмоқда

Бразилияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ФИФА рефе-риси Равшан Эрматов 15 июнь куни Швейцария — Эквадор ўйинини бошқарди. Ўйин 2:1 ҳисобида швейцарияликлар ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, Равшан Эрматов бошчилигида ҳакамлар бригадаси ушбу ўйинда мутахассис ва спорт шарҳловчилари эътирофига сазовор бўлди. Чунончи, worldreferee.com сайти Эрматов ва унинг жамоаси фаолиятига юқори баҳо берди.

Сайт репортерлари ҳамда аъзолари Эрматов-нинг ҳакамлигига 7,6 балл қўйишди. Ушбу матери-ал тайёрланаётган пайтда у ҳакамлар рўйхатида биринчи ўринни бошқариб турган эди.

SBNation нашри эса Равшан Эрматовни дунё-нинг энг яхши рефериси сифатида эътироф эт-ган.

«Vatandosh»

Диего Марадонани Бразилиядаги стадионга

киритишмади

Диего Марадона Аргентина ҳамда Босния ва Герцеговина терма жамоалари ўртасидаги футбол бўйича ЖЧ-2014 учрашувини телевизор орқали томоша қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда CNN мухбири Танкреди Палмери ўз твиттерида хабар берди.

Бразилиядаги “Маракана” стадиони ходимла-ри тегишли аккредитацияси бўлмагани сабаб Ар-гентина терма жамоаси собиқ бош мураббийини аренага киргазишмади.

Аргентиналиклар ва боснияликлар ўртасидаги ўйин 2:1 ҳисобида Аргентина термаси ғалабаси билан якунига етди. Гуруҳда, шунингдек, Нигерия ва Эрон терма жамоалари ҳам иштирок этмоқда.

«Kun.Uz»

Ҳоқон Шукурнинг рекордини ким уради?

АҚШ ва Гана терма жамоалари иштирокидаги ўйинда киритилган Клинт Демпсининг голи жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг тезкор голлар ўнлигидан ўрин олди. Маълумотларга кўра, аме-рикалик учрашувнинг 29-сониясида рақиб дарво-

засини ишғол қилган. Ҳозирга қадар бундан ҳам тезроқ киритилган голлар мундиал тарихидан жой олган. Булар орасида 2002 йилги жаҳон чемпио-натида Жанубий Корея дарвозасини 11-сонияда ишғол қилган Туркия термаси футболчиси Ҳоқон Шукур биринчи ўринда турибди. Чехиялик Вацлав Масек 1962 йилда Чили дарвозасига 16-сонияда, германиялик Эрнст Лехнер 1934 йилда Австрия дарвозасига 25-сонияда ва Англиялик Брайан Робсон 1982 йилда Франция дарвозасига 27-со-нияда гол ургани қайд этилган.

«Sports.Uz»

АҚШ бир ўйинчисидан айрилди

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Жоузи Ал-тидор Ганага қарши бўлиб ўтган учрашувда жароҳат олди. 2:1 ҳисобида америкаликлар фойдасига ҳал бўлган ўйиннинг 23-дақиқасида у тиззаости пайларининг жароҳати туфайли майдонни тарк этишга мажбур бўлган. Терма жамоа шифокорларининг айтишларича, фут-болчи учун жаҳон чемпионати якунига етган бўлиши ҳам мумкин«Championat.asia»

Робин ван Персининг голи ҳаммани “ақлдан

оздирмоқда”

Жаҳон чемпионати, “В” гуруҳи биринчи уч-рашувида Голландия терма жамоаси Испания-ни йирик ҳисобда (5:1) мағлубиятга учратгани-дан хабарингиз бор, албатта. Ўша учрашувнинг қаҳрамони, Робин ван Перси, ўзининг ажойиб ва ғайриоддий голи билан интернет фойдаланувчи-лари орасида энг муҳокамали мавзуга айланди.

Ашаддий футбол муҳлислари эса “учар голланд”га бағишлаб турли ҳилдаги фото, мемо, карикатура ва ҳатто мультфильмлар ҳам яратиш-

ди.Бундан ташқари, “Инстаграм” ва “Твиттер” син-

гари ижтимоий тармоқларда #Persieing хэштеги остида одамлар голландиялик ҳужумчининг гол киритган ҳолатини такрорлаб суратга тушишган. “Учар голланд”нинг голи одамларни “ақлдар озди-ряпти” десак, муболаға бўлмайди.

«Sports.Uz»

«Челси» собиқ бош мураббийи Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига олиб

чиқишга тайёрлигини маълум қилди

Лондоннинг «Челси» жамоаси собиқ бош му-раббийи, исроиллик мутахассис Авраам Грант, агар таклиф бўлса, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасида ишлашга тайёрлиги-ни маълум қилди. Бу ҳақда Uff.uz сайти хабар бермоқда.

Бразилиядаги ЖЧ-2014да Исроил ОАВи вакили сифатида иштирок этаётган ва айни вақтда жамоасиз бўлган мураббийнинг Uff.uz мухбирларига маълум қилишича (видео), Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чем-пионатига чиқиши учун иккита нарса керак.

«Биринчи навбатда яхши мутахассис керак. Иккинчидан, маҳоратлаи ўйинчиларни йиға билиш керак. Ўзбекистон футболи ҳақида оз бўлсада маълумотга эгаман. Сизларда истеъ-додли футболчилар бор. Лекин, қобилиятнинг ўзи етарли эмас. Уни тўғри йўлга сола билиш керак. Ўшандагина маълум натижага эришиш мумкин», – деди Грант.

Авраам Грантнинг қайд этишича, ўзбекистонлик футболчилар Европанинг кучли чемпионатларида ўйнаб кетишлари учун авва-ло Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқиши керак. «Лекин мундиал-га бирданига чиқиб бўлмайди, бу босқичма-босқич амалга ошириладиган иш», – дейди ис-роиллик мутахассис.

«Челси» собиқ бош мураббийи, агар Ўзбекистон миллий терма жамоасидан таклиф тушса, бу таклифни албатта кўриб чиқишини маълум қилди.

«Агар жиддий айтадиган бўлсам, мен ҳаётдан янги чақирув-синовларни яхши кўраман. шундай экан, Ўзбекистон терма жа-моасини мундиалга олиб чиқиш менга қизиқ туюляпти. Агар сизлардан таклиф бўлса, мен кўриб чиқишга тайёрман», – деди Авраам Грант.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига Миржа-лол Қосимов мураббийлик қилмоқда. У 2012 йил июнида Вадим Абрамов ўрнига бош му-раббий этиб тайинланган эди. Қосимов ўз фао-лиятида иккинчи бор терма жамоани ЖЧ сара-лаши вақтида қабул қилиб олиб, уни мундиал финал босқичига олиб чиқа олмади.

«Kun.Uz»

Page 16: №38 2014 йил июнь

VATANDOSH16 № 38, 18 июнь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

РЕКЛАМА

“Ватандош” жамияти қошида янги, Амери-када илк бор ўзбек-инглиз тилларига ихтисос-лаштирилган “БОЛАЖОН” болалар кундузги оромгоҳи ишга тушди! Унда 5-15 ёшдаги бо-лаларнинг ёзги таътилни мазмунли ўтказиши режалаштирилмоқда.

Оромгоҳда фарзандларингиз учун: - Ҳафтада 4 марта олимпиада стандартла-

рига мос сув ҳавзасида сузиш;- Нонушта, тушлик (ҳалол иссиқ овқат),

енгил тамадди (snacks);- Нью-Йоркнинг диққатга сазовор жойла-

ри, Марказий боғ, Бронкс ҳайвонот боғи, Нью-Йорк аквариум ва сув ҳавзалари ҳамда бошқа машҳур жойларга саёҳат;

- Гимнастика, футбол, баскетбол, теннис, камонбозлик, қиличбозлик, йога, рақс, мусиқа, санъат ва бошқа ҳаваскорлик тўгараклари;

- Транспорт ташкил этилади. Машғулотлар ўзбек ва инглиз тилларида

юқори малакали мутахассислар томонидан олиб борилади.

Кам таъминланган оилалар фарзандлари Нью-Йорк шаҳар дастурлари ва давлат стипен-

дияларидан ҳам фойдаланишлари мумкин. “Ватандош” жамияти аъзолари ва биринчи

бўлиб рўйхатдан ўтган 15 нафар болага $50 че-гирма берилади.

Азиз ота-оналар! Фарзандларингиз вақтини қандай сарфлашига бефарқ бўлманг, ҳар сони-яси мазмунли ўтишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Маълумот учун тел.: 347-757-1211

E-mail: [email protected] [email protected]

ЁЗ – 2014!27 июндан - 22 августгача